Такомиллаштирилган

42
Ўзбекистон Республикаси Халқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таълими вазирлиги Мактабгача муассасалар ходимларини Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Маркази Республика ўқув-методика Маркази БОЛАЖОН” БОЛАЖОН” (ТАЯНЧ ДАСТУРИ) (ТАЯНЧ ДАСТУРИ) Тошкент -2010 Тошкент -2010

description

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Маркази “БОЛАЖОН” (ТАЯНЧ ДАСТУРИ) Тошкент -2010. Такомиллаштирилган МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ- 2008 йил - PowerPoint PPT Presentation

Transcript of Такомиллаштирилган

Page 1: Такомиллаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Халқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигитаълими вазирлиги

Мактабгача муассасалар Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика малакасини ошириш Республика

ўқув-методика Марказиўқув-методика Маркази

““БОЛАЖОН”БОЛАЖОН”(ТАЯНЧ ДАСТУРИ)(ТАЯНЧ ДАСТУРИ)

Тошкент -2010Тошкент -2010

Page 2: Такомиллаштирилган

Такомиллаштирилган

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ- 2008 йил

28- сентябрда ХТВ ҳайъат йиғилишининг 10/4 қарори билан

тасдиқланди. Бу Давлат талабларини амалиётга жорий

этиш зарурати “БОЛАЖОН” таянч дастурини ишлаб чиқишга сабаб

бўлди.

Page 3: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи”

таянч дастури Ушбу дастурнинг муқаддима қисмида таълим-тарбия мақсад, вазифаларига мос бола шахсини жисмоний ривожлантириш, нутқ ва тафаккурини ўстириш, маънавий шакллантириш ва уларни мактабга тайёрлаш мақсадлари ёритилган.

Page 4: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги такомиллаштирилган дастурнинг мақсад, вазифаси бугунги Давлат ва жамият бошқарувининг эркинлашуви шароитида, фуқаролик жамиятининг бўлғуси шахсларини баркамол қилиб камолга етказишга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш, амалдаги “Учинчи мингйилликнинг боласи” таянч дастурининг самарали мазмун-моҳиятини сақлаб қолган ҳолда, мактабгача ёшдаги болаларни янги Давлат талаблари асосида тарбиялашга қаратилган. Дастур мазмуни болаларда илк бора миллий ўзликни англаш туйғусини шакллантириш, миллий урф-одатлар, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиромни кучайтириш мақсадини кўзда тутади. Ушбу дастур Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказган уч босқичлик тажриба-валидация синовларидан самарали ўтган.

Page 5: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи”

таянч дастури

Таянч дастур тўплам шаклида чоп этилган бўлиб, унга «Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаси тўғрисида”ги Низомлар, “Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари” каби меъёрий ҳужжатлар ҳам киритилган.

Page 6: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Бугунги кунда мактабгача таълим соҳасининг барча йўналишлари ушбу меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги ва улар ХТВнинг электрон сайтларида ёритилганлиги боис, янги тайёрланган такомиллаштирилган нашрга ушбу ҳужжатлар киритилмади.

Page 7: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи”

таянч дастури

Амалдаги дастур меъёрий ҳужжатлар билан биргаликда

5 босма табоқ ҳажмда нашр этилган.

Page 8: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги таянч дастур яхлит ҳолатда, тўлдириш ва қўшимчалар билан айнан 12 босма табоқни ташкил этади.

Page 9: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи”

таянч дастури

Дастурда таълим-тарбия мазмуни 3 йўналиш 6 босқичда амалиётга тавсия этилган:

Болаларни жисмоний ривожлантириш;

Нутқ ва тафаккурни ривожлантириш;

Маънавий-маданий етуклик.

Page 10: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги таомиллаштирилган таянч дастури мактабгача ёшдаги болаларга 4 йўналиш 3 босқичда таълим-тарбия бериш мақсадини кўзда тутган:1.Жисмоний ривожлантириш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; 2. Ижтимоий-ҳиссий ривожлантириш; 3. Нутқ, ўқиш, саводга тайёргарлик; 4. Билиш жараёни, атроф-олам тўғрисидаги билимларга эга бўлиш ва уни англаш

Page 11: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи”

таянч дастури

Унда 0-7 ёшгача бўлган ривожланиш босқичи

- чақалоқлик (1 ёшгача)

илк (2 ёш)

кичик (3 ёш)

ўрта (4 ёш)

катта (5 ёш)

мактабга тайёрлов (6-7 ёш) даврларга бўлиб кўрсатилган.

Page 12: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Замонавий педагогик-психологик тадқиқотлар уч ёшгача бўлган давр, уч ёшдан беш ёшгача ва беш ёшдан етти ёшгача бўлган болалар психик ва ёш хусусиятига кўра бир-бирига яқинлигини илмий асослаган. Таҳлилларга таяниб, янги дастурда туғилгандан 24 ойгача бўлган ривожланиш даврлари (илк ёш) ойлар кесимида, I кичик (2-3 ёш), II кичик (3-4 ёш), ўрта (4-5 ёш), катта (5-6 ёш), мактабга тайёрлов (6-7 ёш) қилиб белгиланди. Туғилгандан етти ёшгача бўлган даврларнинг хусусиятлари тавсифи ҳар бир ёш давр таълим-тарбиясига қўйиладиган талаблар ёритилган бандлар бошига жойлаштирилди. Бу дастурдан фойдаланишда ҳар бир ёш давр, унинг ўзига хос хусусиятларига тааллуқли маълумотлар билан яхлит бир бандда танишиб чиқиш имконини беради

Page 13: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури

Дастурда таълимнинг биринчи жисмоний ривожлантириш йўналишида болаларнинг ёш даврига кўра ўйинлар ва умумривожлантирувчи машқлар мужассам ва аралаш ҳолда ёритилган:

Бадантарбия;

Умумривожлантирувчи машқлар;

Миллий ҳаракатли ўйинларни ўз ичига олган.

Page 14: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги дастурда Жисмоний ривожланиш, саломатлик, маданий-гигиеник малакалар йўналиши бўйича асосий ҳаракатлар алоҳида ёритилди ва улар қуйидагича тартибланди:Асосий ҳаракатларга доир машқлар; (Юриш, югуриш, сакраш, думалатиш, ирғитиш, илиб олиш, эмаклаш, тирмашиш, мувозанатни сақлаш, велосипед ҳайдаш);.

Page 15: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Умумривожлантирувчи машқларга оид: (Йирик моторикани ривожлантириш, майда қўл моторикасини ривожлантириш, сенсомоторикани ривожлантириш бўлимлари алоҳида ёритилди. (“Сенсомоторика” – сенсо ва мотор сўзларининг биргаликдаги ифодаси бўлиб, лотинча “сensus” - сезиш, “motor” - ҳаракат, биргаликда нозик ҳаракатларни сезиш маъносида қўлланади) Оёқ учун машқлар;Гавда учун ривожлантирувчи машқлар;Чиниқтириш ва соғломлаштириш;Эрталабки бадантарбия; Сафланиш ва қайта сафланиш;Спорт машқлари;Рақс машқлари;Ҳаракатли ўйинлар

Page 16: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги дастурда таълимий, воқеабанд-ижроли, ҳаракатли, театрлаштирилган ўйин фаолиятларини ҳар бир ёш босқичи учун алоҳида “Ўйин” бандида мустақил баён этиш кўзда тутилган. Маданий-гигиеник малакалар алоҳида банларда ёритилган:Тахминий кун тартиби;Ухлаш гигиенаси;Шахсий гигиена;Овқатланиш гигиенаси;Маданий-гигиеник кўникмаларни эгаллаш ва ўз-ўзига хизмат қилиш;Ўзига хос гигиена;Шикастланишнинг олдини олиш бандлари.

Page 17: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури

Дастурда ижтимоий-ҳиссий ривожланиш масалалари қисман ёритилган.

Page 18: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш вазифаси мустақил йўналиш сифатида дастурга илк бор киритилди. Унинг мақсади болада миллий ўзликни англаш, ўзи ва ўзгалар шахсини ҳурмат қилиш, ҳис-туйғуларни ифодалаш, катталар ва тенгдошлари билан мулоқотда миллий қадриятларимизга хос муомала одобига таянишни тарбиялашдир.Бу боланинг ижтимоий ҳаётга мослашуви билан боғлиқ бўлиб, бўлғуси баркамол шахс эга бўлиши зарур бўлган фазилатларни тарбиялашда пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Page 19: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш йўналиши:Ижтимоий ривожлантириш; (Катталар ва тенгдошлари билан мулоқот) Ҳиссий ривожланиш (Боланинг “Мен” концепцияси ва ҳис-туйғуларини ифодалаши)ни ўз ичига олган.

Page 20: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури

Нутқ ўстириш ва тафаккурни ривожлантириш йўналиши болалар нутқини ўстириш, теварак-атрофни кузатиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами тўғрисидаги билимларини ошириш, фазовий тасаввур ва математик билимлар бериш мақсадини кўзда тутади. Дастурнинг бу қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:Нутқ ўстириш;Теварак-атроф билан таништириш;Табиат билан таништириш;Математик тушунчаларни шакллантириш

Page 21: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

Янги дастурда Нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш йўналиши алоҳида, кенг очиб берилган. Улар қуйидагича тартибланган:Нутқ; (Унинг экспрессив ва импрессив мулоқот турлари); Ўқиш ва саводга тайёрлаш: Бадиий адабиёт билан таништириш. Бунда илк бора болани ҳарфлар билан таништириш, бўғинлаб ўқиш ва ўз исмини босма ҳарфларда ёзиш вазифаси киритилган.

Page 22: Такомиллаштирилган

“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури

Дастурнинг учинчи Маънан ривожлантириш йўналишида болаларни: Бадиий адабиёт билан таништириш;Мусиқа;Тасвирий фаолият;Меҳнатга ўргатиш вазифалари киритилган

Page 23: Такомиллаштирилган

“Болажон” таянч дастури

4. Билиш жараёни, атроф-олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш йўналишига қуйидагилар:Элементар математик тасаввурлар (Сон ва саноқ, катталик, геометрик шакллар, теварак атрофда мўлжал олиш, вақтни чамалаш, қуриш-ясаш, таълимий ўйин ва машқлар);Атроф-олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш (Она Ватан ва теварак атроф, буюк сиймолар, катталар меҳнати, транспорт воситаси, буюмлар ҳақида билимлар, жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввур);Тасвирий фаолият;Мусиқа;Ўйин фаолияти (Таълимий, ҳаракатли, воқеабанд-ижроли, театрлаштирилган ўйинлар) кенг ёритилган.

Page 24: Такомиллаштирилган

Хулоса:

1. Янги такомиллаштирилган дастур тузилиши жиҳатидан тарбиячига кундалик таълим-тарбия ишларини режалаштиришда бир қатор афзалликлар яратади (Матн лўнда, аниқ, алоҳида йўналишлар бўйича берилган);2. Замонавий педагогик-психологик терминлардан фойдаланилган (М-н, “Экспрессив” сўзи - лотинча “ифодаланганлик” маъносини англатиб, ўз ҳис-туйғуларини нутқ орқали ифодалаш малакаларига эга бўлиш, “Импрессив” – ўзгалар нутқини эшитиш ва эшитилган нутқни тушуниш малакаларига эга бўлишни билдиради.)

Page 25: Такомиллаштирилган

Хулоса:3. Барча вазифалар бола шахсини бевосита тарбиялашга қаратилган;4. Миллий руҳ ва маънавиятга алоҳида урғу берилган;5. Дастур таълимий ўйинлар мажмуи билан бойитилган;6. Боланинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тасвирий фаолият ва мусиқа бўлимлари кенг ёритилган;7. Дастурда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфлари учун жорий этилган Давлат таълим стандартлари ўртасида узвийлик тамойилларига алоҳида аҳамият берилган.

Page 26: Такомиллаштирилган

Ушбу дастур “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилди.Дастурда илк ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний, ижтимоий- ҳиссий, нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш, ақлий ривожлантириш бўйича педагогик вазифалар асосида ҳар бир ёш гуруҳ болалари ўқув йили охирига келиб эгаллашлари лозим бўлган билим, малакаларнинг зарурий ҳажми берилган.Дастур мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, болалар тарбияси билан қизиқувчи барча мутахассис ва методистларга мўлжалланган

Page 27: Такомиллаштирилган

“Болажон” дастурининг мақсади

“Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”нинг бажарилишига эришишдан, яъни мактабга жисмонан соғлом, ақлан ва маънан етук, жамиятнинг турли аъзолари билан мулоқотда бўла оладиган, борлиқни аниқ идрок этадиган, ҳаётга ижтимоий жиҳатдан мослашувчи, умуммиллий қадриятларимизни қадрлайдиган, шунингдек, мустақил ва онгли яшайдиган болани тайёрлашдан иборат.

Page 28: Такомиллаштирилган

Дастурнинг вазифаси

Болаларни жисмоний, ақлий ҳамда ижтимоий-ҳиссий жиҳатдан камол топтириш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш; болаларнинг эркин фикрлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, аҳлоқий ва маънавий жиҳатдан баркамол, шунингдек, келажакда мустақил ва онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.

Page 29: Такомиллаштирилган

Дастурда болаларни ривожлантириш ва Дастурда болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш даври шартли равишда мактабга тайёрлаш даври шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлинади:қуйидаги босқичларга бўлинади:

Гўдаклик (1 ёшгача)

- Илк ёш (1-2 ёш)

- Илк ёш (2-3 ёш)

- Кичик ёш (3-4 ёш)

- Ўрта ёш (4-5 ёш)

- Катта ёш (5-6 ёш)

- Мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш)

Page 30: Такомиллаштирилган

Дастурнинг тузилмасиДастурнинг тузилмаси

1.Болаларнинг ривожланиш хусусиятлари2.Жисмоний ривожланиш3.Машғулотлар жадвали (ҳафталик, ойлик, 1-ярим, 2-ярим йиллик ва жами )4.Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш5.Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик6.Билиш жараёни: атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш

Page 31: Такомиллаштирилган

Фойдаланилган адабиётлар (139-140 бетларда)

Машғулотлар мавзули-тақвим режаси берилган:

Илк ёш гуруҳ (2-3 ёш)Кичик гуруҳ (3-4 ёш)Ўрта гуруҳ (4-5 ёш) Катта гуруҳ (5-6 ёш)Мактабга тайёрлов гуруҳ (6-7 ёш)

Page 32: Такомиллаштирилган

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ

ва “БОЛАЖОН” ТАЯНЧ ДАСТУРИ

Page 33: Такомиллаштирилган

Болаларни жисмоний ривожлантириш, ўз-ўзига хизмат

ва гигиена

Жисмоний ривожланишЮриш

Югуриш

Сакраш

Эмаклаш ва тирмашиш

Ирғитиш

Велосипед ҳайдаш

Мувозанат сақлаш

Умумривожлантирувчи машқлар

Қўл ва елка учун

машқлар

Оёқ учун машқлар

Гавда учун

машқлар

Сафланиш ва қайта сафланиш

Ҳаракатли ўйинлар

Спорт машқлари Рақс

машқлари

Чиниқтириш ва соғломлаштиришг

Гигиена ва ўз-ўзига хизмат

Соғломлаштириш ишлари

Эрталабки бадантарбия Чиниқтири

ш

Қоматни тўғри тутиш

Ҳаракатлантирувчи тартиб

Тахминий кун

тартиби

Ухлаш гигиенаси

Овқатланиш гигиенаси

Маданий-гигиеник

кўникмаларни эгаллаш ва ўз-ўзига хизмат

Шикастланишнинг олдини олиш

Шахсий гигиена

Page 34: Такомиллаштирилган

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ, ЎЗ ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА

ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ

МАДАНИЙ - ГИГИЕНИК МАЛАКАЛАР

Йирик моторикани ривожлантириш

Сенсомоторикани ривожлантириш

Майда моторикани ривожлантириш

Page 35: Такомиллаштирилган

Болаларни ижтимоий-ҳиссий

ривожлантириш

Ижтимоний ривожланиш

Катталар

билан

мулоқот

Ҳиссий ривожланиш

Тенгдошлар билан мулоқот

“Мен”

концепциясиҲиссий ифодалаш

Болалар жамоасида

Page 36: Такомиллаштирилган

ИЖТИМОИЙ - ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ

ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ

Катталар билан мулоқот

Тенгдошлари билан мулоқот

“Мен” концепциясини ривожланиши

Ҳиссий ифодалаш

Page 37: Такомиллаштирилган

Нутқнинг

грамматик

тузилишини

шакллантириш

Луғат иши

Боғланишли нутқни

шакллантириш

Бадиий

адабиёт билан

таништириш

Товуш маданиятини шакллантириш

Ўқиш ва саводга

тайёргарликБолаларнинг нутқи,

ўқиш ва саводга тайёргарлиги

Page 38: Такомиллаштирилган

НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК

НУТҚ

ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК

Эшитиш ва тушуниш малакасини шакллантириш

Импрессив мулоқотчанлик

Нутқ- малакасиЭкспрессив мулоқотчанлик

Китобнинг қадр-қимматини тушуниш

Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш

Page 39: Такомиллаштирилган

Билиш жараёни,атроф олам тўғрисидаги

билимга эга бўлиш ва уни англаш

Элементар математик билим ва

кўникмалар

Атроф олам тўғрисидаги билимга

эга бўлиш ва уни англаш

Жонли ва жонсиз табиат, ер курраси

тўғрисида тасаввурга эга бўлиш

Катталик

Геометрик шакллар

Сон ва саноқ

Теварак-атрофда

мўлжал олиш

Вақтни чамалаш

Қуриш-ясаш

Она Ватан ва атроф олам

Буюк сиймолар

Катталар меҳнати

Транспорт воситалари

Усткикийимлар

Буюмлар ҳақида

Бола ўз танасинингқисмларини ўрганади

Жонсиз табиат

Ўсимликлардунёси

Ҳайвонот дунёси

Тасвирий фаолият

Пластилин (лой) билан ишлаш

Аппликация

Расм чизиш

Безакли расмлар

Қуриш-ясаш

Мусиқа тинглаш

Қўшиқ айтиш

4-5 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар

Мусиқий таълимий ўйин

Рақс

Болалар чолғу асбоблари билан

таништириш

Мусиқага оид маълумотлар

Мусиқий ритмик

ҳаракатлар

Page 40: Такомиллаштирилган

БИЛИШ ЖАРАЁНИ, АТРОФ ОЛАМ ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМГА ЭГА БЎЛИШ ВА УНИ АНГЛАШ

ЭЛЕМЕНТАР МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАР

АТРОФ ОЛАМ ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМГА ЭГА

БЎЛИШ ВА УНИ АНГЛАШ

Элементар математик билим ва малакалар (сон, саноқ, катталик, шакл, масофа ва вақт тўғрисида

тасаввурга эга бЎлиш, қуриш- ясаш)

Атроф олам тўғрисидаги малакага эга бўлиш (тирик жонзот, ер курраси тўғрисида

тасаввурга эга бўлиш)

ИЖОД

Page 41: Такомиллаштирилган

Тузувчи муаллифлар:

С.С. МирджалиловаМ.Ш. Расулева, п.ф.н., доцент (илк ёш)Д.Шарипова, п.ф.д., профессор (ўз-ўзига хизмат ва гигиена)З. Ибрагимова, ф.ф.н. (бадиий адабиёт)Т.Л.Чаброва, п.ф.н. (тасвирий фаолият)М.Файзуллаева (нутқ ўстириш)М.Рустамова (жисмоний ривожланиш)З. Раҳимова (ўз-ўзига хизмат ва гигиена)Д. Муҳитдинова (табиат билан таништириш)З. Раҳмонқулова (элеметар математик билим ва кўникмалар)К.Низомова (ижтимоий-ҳиссий ривожланиш)М.Нурматова (тасвирий фаолият)С. Абдуллаева (ўйин фаолияти)Д. Тошмуҳамедова (мусиқа)

Page 42: Такомиллаштирилган