Amazing Zaamin_Uzb

19
Соф табиат нафаси Зомин тўғрисида ахборот бюллетени ЗОМИН ТЎҒРИСИДА Зомин тумани Ўзбекистон Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудида, денгиз сатҳидан тахминан 2500 метр баландликда жойлашган бўлиб, ўзининг қадимий тарихига эга. Қалъа вайроналари ва бир неча асрлар ошиб, бизгача етиб келган афсоналар бунинг исботидир. Бироқ бу ўлка биринчи навбатда ўзининг ноёб табиати: игнабаргли ўрмонлари, шифобахш ҳавоси ва бошқа жиҳатлари билан қимматли. Бу ерда дам олиш ва соғлиқни тиклашнинг (рекреация) кенг ресурслари мавжуд бўлиб, улар негизида туризмнинг кўп – экологик, спелеологик, тарихий, қишлоқ ва тоғ-чанғи сингари кўплаб турларини, шунингдек пиёда сайр қилиш (трекинг) ҳамда тоғ велосипеди спорти (маунтинбайк)ни ривожлантириш мумкин. Зомин либослар, урф-одатлар ва анъаналар бўйича ҳам ўзига хос этнографик хусусиятларга эга бўлиб, уларга демографик, географик ҳамда тарихий муҳит катта таъсир кўрсатган. Бу ердаги асосий сайёҳлик жойларидан бири – “Пишоғор” ғори ҳисобланади. Унда топилган буюмлар тарихий аҳамиятга эга ҳамда археологлардакатта қизиқиш уйғотади. Миллий боғ ҳудуди – бу табиий шифохона, ҳудуд аҳолисининг севимли дам олиш масканидир. Боғда сайёҳларнинг дам олиши учун барча шароит ва қулайликларни яратиш мумкин. Боғ ҳудудида 800 дан ортиқ турдаги ҳар хил ўсимликлар ҳамда 150 ноёб турдаги ёввойи ҳайвон ва қушлар мавжуд. Миллий боғ ҳудудида шаршара, тарихий – ёнғоқ дарахти бор. Унинг ёши 700 йилга тенг, баландлиги – 20 метр, шоҳ- бутоқларининг кенглиги – 28 метр, танасининг диаметри – 2,7 метр. Шунингдек, бу ерда бошқа табиий ёдгорликлар ҳам мавжуд. Тинч ва хотиржам дам олиш ҳамда туризмнинг дам олиш ва қайта тиклаш (рекреацион) ҳудуди “Зомин” санаторийси ва атрофдаги пансионатлар, дам олиш уйлари, шунингдек болалар оромгоҳлари билан машҳур. Бу ерда дам олувчилар турли хил ўсимликлар зоналари ва баланд минтақалар бўйлаб белгиланган маршрутларда саёҳат қилишлари мумкин. Маршрутларнинг узунлиги бир томонга 5 дан 13 километргача бўлиб, ўртача оғирликда 1-2 кунлик юриш учун мўлжалланган. Кўп кунлик маршрутлар бўйлаб юрилганда чодирларда тунаш ташкил қилинади. Мундарижа 1. Зоминнинг меҳмон уйлари 2. Маданий-кўнгилочар дастурлар 3. Табиий-археологик ёдгорликлар 4. Сайёҳлик маршрутлари 5. Логистика ваалоқалар 6. Кафе ва ресторанлар 7. Зомин харитаси 8. Зомин логотипи, сувенирлар

description

This is a tour guide-book about Zaamin tourist area (Uzbekistan)

Transcript of Amazing Zaamin_Uzb

Page 1: Amazing Zaamin_Uzb

Соф табиат нафасиЗомин тўғрисидаахборот бюллетени

ЗОМИН ТЎҒРИСИДА

Зомин тумани Ўзбекистон Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудида, денгиз сатҳидан тахминан 2500 метр баландликда жойлашган бўлиб, ўзининг қадимий тарихига эга. Қалъа вайроналари ва бир неча асрлар ошиб, бизгача етиб келган афсоналар бунинг исботидир. Бироқ бу ўлка биринчи навбатда ўзининг ноёб табиати: игнабаргли ўрмонлари, шифобахш ҳавоси ва бошқа жиҳатлари билан қимматли. Бу ерда дам олиш ва соғлиқни тиклашнинг (рекреация) кенг ресурслари мавжуд бўлиб, улар негизида туризмнинг кўп – экологик, спелеологик, тарихий, қишлоқ ва тоғ-чанғи сингари кўплаб турларини, шунингдек пиёда сайр қилиш (трекинг) ҳамда тоғ велосипеди спорти (маунтинбайк)ни ривожлантириш мумкин.

Зомин либослар, урф-одатлар ва анъаналар бўйича ҳам ўзига хос этнографик хусусиятларга эга бўлиб, уларга демографик, географик ҳамда тарихий муҳит катта таъсир кўрсатган.

Бу ердаги асосий сайёҳлик жойларидан бири – “Пишоғор” ғори ҳисобланади. Унда топилган буюмлар тарихий аҳамиятга эга ҳамда археологлардакатта қизиқиш уйғотади.

Миллий боғ ҳудуди – бу табиий шифохона, ҳудуд аҳолисининг севимли дам олиш масканидир. Боғда сайёҳларнинг дам олиши учун барча шароит ва қулайликларни яратиш мумкин. Боғ ҳудудида 800 дан ортиқ турдаги ҳар хил ўсимликлар ҳамда 150 ноёб турдаги ёввойи ҳайвон ва қушлар мавжуд.

Миллий боғ ҳудудида шаршара, тарихий – ёнғоқ дарахти бор. Унинг ёши 700 йилга тенг, баландлиги – 20 метр, шоҳ-бутоқларининг кенглиги – 28 метр, танасининг диаметри – 2,7 метр. Шунингдек, бу ерда бошқа табиий ёдгорликлар ҳам мавжуд.

Тинч ва хотиржам дам олиш ҳамда туризмнинг дам олиш ва қайта тиклаш (рекреацион) ҳудуди “Зомин” санаторийси ва атрофдаги пансионатлар, дам олиш уйлари, шунингдек болалар оромгоҳлари билан машҳур.

Бу ерда дам олувчилар турли хил ўсимликлар зоналари ва баланд минтақалар бўйлаб белгиланган маршрутларда саёҳат қилишлари мумкин. Маршрутларнинг узунлиги бир томонга 5 дан 13 километргача бўлиб, ўртача оғирликда 1-2 кунлик юриш учун мўлжалланган. Кўп кунлик маршрутлар бўйлаб юрилганда чодирларда тунаш ташкил қилинади.

Мундарижа

1. Зоминнинг меҳмон уйлари

2. Маданий-кўнгилочар дастурлар

3. Табиий-археологик ёдгорликлар

4. Сайёҳлик маршрутлари

5. Логистика ваалоқалар

6. Кафе ва ресторанлар

7. Зомин харитаси

8. Зомин логотипи, сувенирлар

Page 2: Amazing Zaamin_Uzb

ЗОМИННИНГ МЕҲМОН УЙЛАРИ

Зоминнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги билан амалга оширилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқароларнинг иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳасига кўра, Зомининг рекреация ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш борасида иш олиб борилмоқда.

Меҳмон уйларининг самарали ижтимоий бошқарувини таъминлаш учун БМТТД лойиҳаси ташаббусига кўра меҳмон уйлари эгаларининг таъсисчилари ҳисобланган хўжалик субъектини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, меҳмон уйларининг салоҳиятини ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунда яшаш, овқатланиш ва сервис шароитларини яхшилаш, туристик йўналишлар ва дамолиш дастурлари ҳамда йўл бошловчи-гидларнинг мавжудлиги кўзда тутилмоқда.

Туманда туризмни ривожлантириш табиий ва маданий меросни асраш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

БЕТ. 2

Page 3: Amazing Zaamin_Uzb

ЗОМИННИНГ МЕҲМОН УЙЛАРИ

“Гранд Заамин” меҳмон уйи Ўриклисой қишлоғида жойлашган, 30 нафар сайёҳни қабул қилади. Иккита коттеж ва битта 6 хонали меҳмонхонадан иборат. Барча хоналар ва коттежлар замонавий техник-анжомлар ва қулай мебеллар билан жиҳозланган. Боғ ҳудудида тоғ дарёси ёқасида жойлашган ёғоч каравот ва шийпончалар бор. Йўлдош алоқали телевидение ҳам мавжуд. Тел. +99890 189 71 51

“Қурбоной” меҳмон уйи Тоғтерак қишлоғида жойлашган, 10 нафар сайёҳни қабул қилади. Уйнинг ҳудудида кўплаб мевали дарахтлари ва ёғоч каравотлар қўйилган катта боғ жойлашган. Маданий-дам олиш дастури доирасида “Келин-салом” миллий урф-одатини саҳналаштирилган томошасини намойиш қилиш мумкин. Тел. +99891 5984767.

“Тўлқин-ака” меҳмон уйи Усмонисой қишлоғида жойлашган, 12 нафаргача сайёҳни қабул қилади. Хоналар мебеллар билан жиҳозланган. Боғ ҳудуди катта, унда ёғоч каравот ва шийпончалар бор. Йўлдош алоқали телевидение ҳам мавжуд. Маданий-дам олиш дастури сифатида халқ фольклори концертини намойиш қилиш мумкин. Тел. +99891 5984767.

“Абдулла-ака” меҳмон уйи Ҳулкар қишлоғида жойлашган, 10 нафарча сайёҳни қабул қилади. Уйнинг ҳудудида ёғоч каравотлар қўйилган катта боғ бор. Уй соҳиби маданий-дам олиш дастури сифатида сайёҳлар учун асалнинг ҳар хил навларини татиб кўриш ва асалнинг тарихи ҳақидаги ҳикоялари билан “Асал байрами” ни ташкил қилишга тайёр. Участка ҳудудида кичик ҳайвонот боғини ташкил қилиш кўзда тутилган. Тел: +99895 5040785.

“Барно-опа” меҳмон уйи Тоғтерак қишлоғида жойлашган, 6 нафаргача сайёҳни қабул қила олади. Уйнинг кичик, шинам боғи бор. Маданий-дам олиш дастури сифатида “Барно-опа” меҳмонлар уйининг соҳиби меҳмонларга миллий либослар ҳамда миллий кашта (сўзана) тикишни намойиш қилади, сайёҳларга ўзи тиккан буюмларни сотишга тайёр. Тел: +99895 5039793, +99891 1955745.

“Муҳаббат-опа” меҳмон уйи Пешоғар қишлоғида жойлашган, 10 нафаргача сайёҳни қабул қилади. Хоналар миллий услубда безалган, деворлари эса миллий кийимлар билан ясатилган. Боғда мевали дарахтлар, ёғоч каравотлар ва бассейн бор. Маданий-дам олиш дастури сифатида – болани “бешикка солиш” тадбири намойиш этилади. Тел: +99895 5040785.

БЕТ.3

Page 4: Amazing Zaamin_Uzb

МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ДАСТУРЛАР

Зомин ўзининг ноёб табиати ва шифобаҳш ҳавоси билан бирга, бой маданияти,анъаналари ҳамда қўҳна тарихи билан ҳам машҳурдир. Бу ерда қадимдан турли миллат вакиллари (ўзбеклар, қирғизлар, қозоқлар, тожиклар) тинч-тотув яшаган. Бу эса Зоминнинг миллий анъана ва маданиятининг турфа хиллиги билан бирга, маҳаллий аҳолиннг бағрикенглигидан далолат беради.

Зоминнинг меҳмон уйлари меҳмонларга нафақат маҳаллий қишлоқ аҳолисининг ҳаёти билан танишиш, балки Зоминнинг қўҳна тарихи, маданияти ва урф-одатларини яқиндан ўрганиш, шунингдек миллий таомларни тайёрлашда иштирок этиш имконини беради.

“КЕЛИН САЛОМ” миллий урф-одатининг саҳналаштирилган томошаси

Ўтказиш жойи – куёв ота-онасининг уйи (меҳмонлар уйи).

Иштирок этувчилар – келин, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, келиннинг дугоналари, эркаклардан – фақат куёвнинг яқин қариндошлари.

Томошабинлар– сайёҳлар ва меҳмонлар.

Никоҳнинг эртасига, тонг отмасдан туриб, куёв уйидан чиқиб кетади. Бу кунни у дўстлари билан ўтказади, улар албатта ош тайёрлашади ва куёв уйига кечқурун қайтади.

Бу орада эрта тонгдан бошлаб унинг уйига қариндошлар, яқинлар, қўни-қўшнилар келибкелиннинг янги оилага қабул қилинганлигини билдирувчи “Келин салом” маросимини бошлашади.

Куёвнинг ота-онаси, қариндошлари ва дўстлари тўкин дастурхон атрофида йиғилиб, маросим бошланишини кутади. Келин уларни алоҳида хонада кутиб олади. Бу хона келиннинг сепи ва сарполари билан ясатилган. Келин зар билан тикилган миллий либосда, бошига ялтироқ, енгил шарқона чойшаб ёпилган.

Ҳамма навбат билан келиннинг олдига бориб, яхши тилаклар билдириб, совға беради. Келин эса уларга эгилиб, салом қилиши шарт. Аввал эрининг ота-онасига салом қилади, одатда отаси шу куни келинга гилам совға қилади. Сўнг эса келин уйдаги ҳар бир меҳмонга салом қилади. Шу вақтда қариндош аёллардан бири ҳар бир меҳмон учунлапар айтади. Ҳар бир қилинган салом учун келин дуо билан бирга совға олади ва ўз навбатида бирон-бир совға қайтаради: рўмол, чиройли сочиқ, жойнамоз ва шунга ўхшаш нарсалар. Совғалар меҳмоннинг ёшига ва ўзига мос тарзда танланади ва берилади. Ушбу совғалар қизи ёки неварасини узатиш ниятида бўлган аёлларга қувонч келтиради.

Бизнинг мисолда: сайёҳлар ҳовлидаги ёғоч каравотларда тўкин дастурхон атрофида ўтиришади. Гид ёки уй эгаси қадимий урф-одатимиз “Келин салом”ҳақида гапириб беради. Оила аёллари миллий қўшиқни ижро этган вақтда миллий либосларда келин кириб келади. Унинг бошига зардан тикилган енгил шарф ёпилган, атрофида мезбон оиласининг аёллари туришади.

Аёллар меҳмонлар олдига яқин келиб тўхташади ва маросимнинг асосий қисми бошланади. Аёллар қўшиқ айтиб, ҳар бир меҳмоннинг исмини айтади. Бу вақтда келин ҳар бир меҳмонга алоҳида салом қилади. Келин саломдан кейин сайёҳларга кичик совғалар: миллий услубда тикилган гулли рўмолчалар, сополдан ишланган сувенирлар, кичкина гулдор ҳамён ёки сумкачалар, шунингдек тикилган гулли шарфлар беради. Шундан кейин келин барча меҳмонларга умумий салом қилиб, чиқиб кетади. (тақдимот нархи – келишилган нархда).

БЕТ. 4

Page 5: Amazing Zaamin_Uzb

МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ДАСТУРЛАР

“БЕШИК ТЎЙ” миллий урф-одатини саҳналаштирилган томошаси

Ўтказиш жойи – меҳмонлар уйи.

Иштирок этувчилар – оила аъзолари, қўшнилар.

Томошабинлар – сайёҳлар ва меҳмонлар.

Ёш оила ҳаётида фарзанд туғилишидек муҳим воқеа “Бешик тўй” маросими билан нишонланади.

Бу Ўзбекистондаги энг қўҳна ва кенг тарқалган урф-одатлардан биридир.

Чақалоқ қирқ кунлик бўлганда ёш онанинг қариндошлари чиройли безатилган бешик, чақалоқ учун барча керакли буюмларни

ҳамда дастурхонга ўралган нон, ширинлик ва ўйинчоқлар олиб келишади. Анъанага кўра, меҳмонлар байрам дастурхони атрофида ўтирганида, болалар хонасида катта ёшли аёллар чақалоқни биринчи марта бешикка солиш маросимини ўтказишади.

Маросим охирида меҳмонлар болага совғалар бериб, бешик устига новот ва парварда (миллий ўзбек ширинликлари) ни сочадилар. Бу боланинг ҳаёти ширин, яхшилик ва хурсандчиликка тўла бўлиши учун қилинади. Шу билан маросим тугайди ва меҳмонлар уйларига кетади.

Бизнинг мисолимизда: сайёҳлар ёзилган дастурхон атрофида тушлик ёки кечки овқатга ўтирадилар.

Гид ёки уй эгаси сайёҳларга “Бешик тўй” маросими тўғрисида гапириб беради.

Кейин ёш онанинг “қариндошлари” – бир нечта киши чиқади. Улар анъанага кўра бешик ва чақалоқ учун керакли барча буюмларни олиб келишади. Бешик ёғоч каравот ёнида турган столга қўйилади.

Шу вақтда ёш она чақалоқни олиб чиқади ва асосий қисм – болани биринчи марта бешикка солиш бошланади. Сайёҳлар ва меҳмонлар буни томоша қилишади.

Маросим давомида аёллар тадбирда айтиладиган сўзларни айтишади, қариндошлар эса болага ширинлик ва совғалар беришади.

Шу билан маросим тугайди ва дастурхонга чой ичиш учун ширинликлар тортилади. (Тақдимот нархи – келишилган нархда).

БЕТ. 5

Page 6: Amazing Zaamin_Uzb

МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ДАСТУРЛАР

“ҚОЗОН ПАТИР” миллий таомини биргаликда тайёрлаш

Ўтказиш жойи – меҳмонлар уйи.

Иштирок этувчилар – оила аъзолари, қўни-қўшнилар.

Томошабинлар – сайёҳлар ва меҳмонлар.

Зоминда миллий таомлардан бири б ў л г а н “ Ко з о н п а т и р ” ж уд а оммалашган. Бу – ўчоқда, қозон ичида ёпиладиган това шаклидаги ўзига хос нон.

Мазкур таом тайёрланишини намойиш қилишдан олдин уй эгаси ёки гид

тадбир иштирокчиларига нон ҳақида гапириб беради.

Сўнг жонли намойиш бошланади. Уй эгаси таомни сайёҳ ва меҳмонларнинг кўз олдидатайёрлашга киришади. Один ҳамир қорилади, сўнг ҳамирдан патир ясалади, у қозонга солиниб, ўчоққа осилади. Патир тайёр бўлганда уни қозондан олиб, иссиқлигида ичига табиий сариёғ солинади.

Сариёғли патир столга иссиқлигида тортилади. Уй эгаси сайёҳ ва меҳмонларга уни қандай тўғри истеъмол қилишни кўрсатади: патирдан бир бўлак ушатиб, уни эритилган сариёғга ботириб, ейилади.

Намойиш сўнггида миллий ширинликлар билан чой ичилади.

(Тақдимот нархи – келишилган нархда, битта патирнингнархи – 5$)

БЕТ.6

Page 7: Amazing Zaamin_Uzb

МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ДАСТУРЛАР

Миллий нонларни тайёрлаш–донни янчишдан бошлаб нонларни тандирда ёпишгача бўлган босқичларда

Ўтказиш жойи – меҳмонлар уйи.

Иштирок этувчилар – оила аъзолари, қўни-қўшнилар.

Томошабинлар – сайёҳлар ва меҳмонлар.

“Қизларгул-опа” миллий уйида қадимги сув тегирмони бор.

Сайёҳлар ва меҳмонларни мазкур меҳмонлар уйига олиб келиб, уларга нон ёпишнинг донни янчиб, ун қилишдан бошлаб нонларни тандирда ёпишгача бўлган босқичлар

намойиш қилинади.

Аввал гид ёки уй соҳиби сайёҳларга ноннинг қандай ёпилиши ҳақида гапириб б е р а д и . Ке й и н жо н л и н а м о й и ш бошланади.

Уй соҳиби даставвал донни тегирмонда янчади. Унинг аёли тайёрланган ундан ҳамир қоради. Кейин уй соҳиби нонни ясаб, тандирга ёпади. Нон тайёр бўгунга қадар, меҳмонлар ва сайёҳлар дастурхон тузалган ёғоч сўраларга таклиф қилинади.

Столларда турли хил миллий ширинлик-лар, жумладан Зоминнинг тоғ асали бор.Уй соҳиби Зомин асалининг навлари ҳақида гапириб, меҳмонларга уларни татиб кўришни таклиф қилади.

Бироз вақт ўтгач, нон тайёр бўлади ва уй эгаси қайноқ нонни столга тортади.

Маданий дастур давомида иштирокчиларни миллий таомлар – палов, қозон-кабоб, бешбармоқ, қурт-даво, бодом-атала, қимиз (от сути) тайёрлашга таклиф этиши мумкин.

Шунингдек, фольклор ашула ва рақслари концертини ташкил этиб, миллий урф-одат, анъана ва ўйинларни, миллий либосларни намойиш қилиш мумкин.

Маросим сўнггида чой ичилади. (Тақдимот нархи – келишилган нархда, ёпилган бир дона ноннинг нархи – $1).

БЕТ.7

Page 8: Amazing Zaamin_Uzb

МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ДАСТУРЛАР

Миллий либослар тикиш ва миллий кашта (сўзана) тикишнинг намойиши

Ўтказиш жойи – “Барно-опа” меҳмонлар уйи.

Иштирок этувчилар – уй соҳиби ва оила аъзолари.

Томошабинлар – сайёҳлар ва меҳмонлар.

Дуоба қишлоғида жойлашган “Барно-опа” меҳмонлар уйининг соҳиби миллий либослар тикиш ва миллий кашта (сўзана) тикиш маҳоратини пухта эгаллаган.

Меҳмонлар хонага таклиф қилинади. Хона деворлари миллий либослар ва миллий каштачилик асосида тикилган рўмоллар билан безатилган.

Кейин меҳмонлар стол ат рофида ўтирадилар ва уй соҳиби миллий либослар ва кашта тикиш намойишини бошлайди. Гид ёки уй эгаси каштачиликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб беради.

Намойиш сўнггида уй эгаси меҳмонларга ўзи тўқиган ва тиккан буюмлари –сўзана, миллий рўмол, кашталар, ҳамён ёки гулли шарфларни совға қилади ёки сотади.

(Тақдимот нархи – келишилган нархда, тайёр буюмнинг нархи –$5 дан $50 гача).

БЕТ.8

Page 9: Amazing Zaamin_Uzb

“Бобоёнғоқ” қадимий ёнғоқ дарахти

Қадимий ёнғоқ дарахтининг ёши тахминан 700 йилга тенг. Баландлиги – 20 метр, шоҳ-бўтоқларининг кенглиги – 28 метр, танасининг диаметри – 2,7 метрга тенг.

ЗОМИННИНГ ТАБИИЙ ВА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАРИ

“Пишоғор” ғори

Мазкур ғор Пишоғар қишлоғи яқинида жойлашган. Пишоғар ғорида топилган буюмлар археологик қимматга эга, олимларнинг катта қизиқишини уйғотиб келадиҳамда ибтидоий қабилалар ундан яшаш учун фойдаланганлигидан гувоҳлик беради.

“Шербулоқ” булоғи

Булоқ тош зинали ва гумбазли грот шаклида барпо этилган. Унинг муздек оқими шернинг боши кўринишидаги барельефдан оқади. Шу сабабли ҳам булоққа Шербулоқ номи берилган. Сув таркибида кальций моддаси юқорилиги туфайли, сувнинг мазаси совитилган сутнинг ширин мазасига ўхшайди.

“Хўжаи Сероб ота” мемориали

“Хўжаи Сероб ота” (Булоқ боши хўжайини) меъморий ёдгорлиги 2 га ер майдонини эгаллайди ва Пишоғор қишлоғи яқинида жойлашган. Бироз юқорида масжид ва мақбара жойлашган. Бу ерда таниқли олим Мавлоно Муҳаммад Пишоғорий (1321 й.т.) дафн этилган. Маълумотларга кўра, Мавлоно Муҳаммад таниқли теолог, “Нақшбандия” диний тариқатининг издоши бўлган. У узумчилик ва боғдорчилик, шунингдек маҳаллий аҳоли болаларини ўқитиш билан шуғулланган.

БЕТ. 9

Page 10: Amazing Zaamin_Uzb

“Оқтепа”

Ўрта асрлар давридагиқўҳна шаҳар-қалъа вайронаси. Бу ерда одамлар яшаганлигининг тош деворлар, пойдеворлар, ўчоқлар, сопол парчалари ва ҳайвонлар суяклари каби белгилари топилган.

“Миқ” қалъаси

Афсоналарга кўра, бу ерда қудратли шоҳ яшаган. У арчазорлар орасидаги гўзал жойда қалъа қурдирган. Қалъа 3 та иншоот – қўҳна шаҳар, қалъа ва қўрғондан иборат. Тахминқилинишича, у VI-XI асрларга тааллуқли. Ўрта асрларда бу ерда темирчилик ривожланган. Аҳоли темир рудасини қазиб олиб, ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарган. Темирнинг биринчи қисмидан ҳарбий қурол-аслаҳа тайёрланган. Қолган қисми Фрғона ва бошқа ҳудудларга экспорт қилинган. Бугунги кунда ҳам бу ерда қадимги танга ва тақинчоқлар топиш мумкин.

“Кўк тўнли ота” мемориали

“Кўк тўнли ота” (Кўк тўн кийган қария) меъморий ёдгорлиги Зомин туман марказидан 5 км масофада, Зомин-Бахмал тоғ автомобиль йўли ёқасидаги 2,4 гектарли ер майдонида жойлашган. Маҳаллий ривоятларда айтилишича, “Агар бу ерга умид билан кўчат ёки уруғ экилса, у албатта униб чиқади!”. Мемориал тошида “Вазир Соҳиб Забонбой, 1209 йилда вафот этган” деб, ёзилган. Мазкур мозор 2006 йилда археолог Тўра Эргашев томонидан топилган.

“Тўрткўлтепа”

Мазкур жой Зомин орқали Самарқанддан Тошкентга ўтадиган кўп сонли карвон-сарой (карвон ва сайёҳлар учун бошпана) лардан бири ҳисобланган. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида олиб борилган археологик қазилмаларда карвон-саройга кириш дарвозаси топилган. Дарвоза атрофидаги деворлар хом ғиштдан арк услубида қурилган, унинг кенглиги тахминан 2,5 метр. Ичкарида хоналари ва омборлари бўлган. Археологик қазилмада топилган тарихий бойликлар Сомонийлар (Х аср) ва Қорахонийлар (ХI-ХII асрлар) сулоласи ҳукмдорлиги даврига тааллуқли.

ЗОМИННИНГ ТАБИИЙ ВА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИКЛАРИ

БЕТ. 10

Page 11: Amazing Zaamin_Uzb

САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

“Кумуш сўқмоқлар бўйлаб саёҳат”

Маршрут: Тошкент – Зомин –Дуоба қишлоғи–Миллийбоғ – Тошкент.

Маршрутнинг таърифи: Тошкентдан Зомингача ва Миллий боғ (Ўрикли дарёси водийси, булоқвадовон) гача– автотранспортда. Миллий боғ бўйлаб пиёда ёки отда юриш. Табиат қўйнида дам олиш ва гулханда тушлик тайёрлаш.

Давомийлиги: 1 кун.

Сафар учун энг яхши вақт: май – октябрь

Анжомлар: бир кунлик рюкзак; ёмғирдан ёпинғич; тоғ ботинкаси ёки кроссовкаси; тоғ ҳассаси; ичимлик билан термос; шамолдан сақлайдиган куртка; қуёшдан сақлайдиган кўзойнак, крем ва шапкача; кеч қайтиш эҳтимоли бўлганлиги учун фонарь, иссиқ кийим.

Дори-дармонлар: шахсий аптечка.

Ҳужжатлар: паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Кузатувчи: 12 тагача кишилик гуруҳ учун1- 2 тагид.

Қиймати: келишилган нархда.

БЕТ. 11

Page 12: Amazing Zaamin_Uzb

САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

“Кумуш сўқмоқлар бўйлаб саёҳат”

маршрути дастури (1 кун)

07:00 - 09:00 Зомин туман марказига автобусда бориш:

09:00 - 10:00 Нонушта

10:00 - 11:30 Зоминтарих музейига экскурсия

11:30 - 13:00 Автобусда Дуоба қишлоғига бориш

13:00 - 14:30 “Қурбоной”меҳмонлар уйида тушлик

14:30 - 17:00 Зомин миллий боғи бўйлаб автобусда ва пиёда экскурсия:

шаршарага, санаторийга, булоққа бориш

17:30 - 18:30 “Куйлаётган донишманд” фольклор дастурини томоша қилиш ва

“Қурбоной” меҳмонлар уйида кечки овқат

18:30 - 20:30 Тошкентга қайтиш

БЕТ. 12

Page 13: Amazing Zaamin_Uzb

САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

“Сирли ғор” маршрути

Маршрут: Тошкент – Жиззах–Пешағор қишлоғи– Зомин – Тошкент.

Маршрутнинг таърифи: ТошкентданЖиззах, Пешағор ва Зомингача – автотранспортда. Ғоргача пиёда ёки отда юриш. Табиат қўйнида дам олиш ва гулханда тушлик тайёрлаш.

Давомийлиги: 1-2 кун.

Сафар учун энг яхши вақт: апрель – октябрь.

Анжомлар: бир кунлик рюкзак; ёмғирдан ёпинғич; тоғ ботинкаси ёки кроссовкаси; тоғ ҳассаси; ичимлик билан термос; шамолдан сақлайдиган куртка; қуёшдан сақлайдиган кўзойнак, крем ва шапкача; фонарь, иссиқ кийим.

Дори-дармонлар: шахсий аптечка.

Ҳужжатлар: паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Кузатувчи: 12 тагача кишилик гуруҳ учун 1- 2 та гид.

Қиймати: келишилган нархда.

БЕТ. 13

Page 14: Amazing Zaamin_Uzb

САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

“Сирли ғор” маршрути дастури

(1-куни, Жиззах – Пешоғар)

10:00 - 11:30 Жиззах шаҳрида учрашув – автобусда шаҳар бўйлаб экскурсия

(Жиззах тарих музейи, ҳокимлик биноси, Жиззах пединститути,

монументал ёдгорликлар – Шароф Рашидов ҳайкали, мадрасадаги

Ҳунармандлар уйига ташриф)

11:30 - 13:00 Пешоғар қишлоғига бориш

13:00 - 14:00 “Муҳаббат-опа” меҳмонлар уйида тушлик

14:00 - 16:30 Автобусда“Қизларгул-опа” меҳмонлар уйига бориш, тегирмонда

нон пишириш

16:30 - 17:00 “Муҳаббат-опа”меҳмонлар уйига қайтиб бориш

17:30 - 20:00 Кечки овқат “Ош-шоу” да биргаликда ош тайёрлаш

20:00 - 22:00 Очиқ жойда гулхан ёқиш, фольклоргуруҳининг чиқиши

(2-куни, Пешоғар – Жиззах)

08:00 - 09:00 Нонушта

09:00 - 10:30 “Хўжаи Сароб ота” муқаддас қадамжосини зиёрат қилиш

10:30 - 13:00 Аравада ғоргача бориш, ғорни томоша қилиш (ғорнинг чуқурлиги

500 метрга етади)

13:00 - 13:30 Меҳмонлар уйига қайтиш

14:30 - 15:30 Тушлик

16:00 - 17:00 Дуобадаги “Қурбоной” меҳмонлар уйига бориш

17:30 - 19:30 Маҳаллий ҳунармандларнинг ишларини ва шаршарани томоша қилиш

19:30 - 21:00 Кечки овқат, Қимиз-шоу, Бешбармоқ, Дўмбира-шоуда иштирок этиш

(Қирғиз-қўшиқчи меҳмонлар уйига келади)

21:00 Тошкентга бориш

БЕТ. 14

Page 15: Amazing Zaamin_Uzb

ЛОГИСТИКА

Транспорт компаниялари:

1. “Central Asia Travel Co”

Тел: +99893 561 72 36, +99871 212 02 90

2. “Тransavtotourism”компанияси

Тел: +99871 221 05 75

+99871 221 88 05

3. “Asia Adventures”компанияси

Тел: +99871 150 62 80; +99871 252 72 87

4. Йўловчиларни ташиш бўйича хусусий фирма

Хусусий ҳайдовчилар:

Тошкент –Жиззах – Зомин – Жиззах –Тошкент маршрути бўйича:

Нексия – Акром +99891 195-45-24

Мерседес – Бахтиёр +99891 941-58-58

Нексия – Собир +99891 940-77-50

Ласетти – Дилшод +99890 538-80-08

Нексия – Даврон +99891 940-93-18

Истана – Босим ака +99891 941-35-37

Жиззах – Зомин – Жиззах маршрути бўйича:

Нексия – Шуҳрат +99893 304-65-69

БЕТ. 15

Page 16: Amazing Zaamin_Uzb

АЛОҚАЛАР

Тошкентда:

Муҳамедова Гули, БМТТДнинг Ўзбекистондаги лойиҳаси туризм бўйича эксперти

Тел: +99890 919 95 95

Э-почта: [email protected]

Квашина Ольга, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳузуридаги Курортлар бошқармаси вакили

Тел: +99871 256 85 68

Жиззахда:

Джумабаев Олим,

Тел: +99893 501 14 67

Э-почта: [email protected]

Акулов Олим, БМТТДнинг Ўзбекистондаги лойиҳаси ходими

Тел: +99893 940 00 27

Э-почта: [email protected]

БМТТДнинг Ўзбекистондаги лойиҳаси ходими

Зоминда:

Санаева Лола, “Nature and Recreation” МЧЖ директори

Тел: +99894 574 33 07, +99895 503 05 93

Э-почта: [email protected]

Эргашева Маргуба, гид-таржимон

Тел: +99891 598 47 67

Э-почта: [email protected]

Рузибаев Ботир, гид-таржимон

Тел: +99890 515 23 81

БЕТ. 16

Page 17: Amazing Zaamin_Uzb

ЗОМИНДАГИ КАФЕЛАР

“Мархабо” кафеси

Раҳбар: Зоҳидов Ҳамид

Тел: +99890 296-67-98

“Файз” кафеси

Раҳбар: Қосимов Сарвар

Тел: +99891 565-96-50

“Машъал”кафеси

Бошқарувчи: Сафарова Мўтабар

Тел: +99891 515-90-96

БЕТ. 17

Page 18: Amazing Zaamin_Uzb

ЗОМИН ХАРИТАСИ

БЕТ. 18

Page 19: Amazing Zaamin_Uzb

ЗОМИН ЛОГОТИПИ ВА СУВЕНИРЛАР

Зоминни янада оммалаштириш ва кенг танитиш мақсадида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг лойиҳаси асосида Ўзбекистонда биринчи марта Зомин туристик зонасининг туристик салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича брэндинг ва маркетинг стратегиялари, видеоролик, Зоминни оригинал логотипи ва слогани ишлаб чиқилди, шунингдек расмий www.zaamin.uz веб-сайти яратилди.

Брэндинг материаллари ва логотип Зоминнинг меҳмонлар уйлари ва хусусий бизнес вакилларига сувенирлар таёрлаш учун тақдим этилди.

Сувенир ишлаб чиқарувчи:

«RED DOOR» МЧЖ, Манзил: №1 уй, Шайхонтохур кўчаси., Тошкент, Ўзбекистон Тел. +99871 241 06 88, Факс: +99871 241 07 88

БЕТ. 19