ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015...

16
Erkin YURT интернет-газета 1 № 191 / 08.11.2015 191/ 08.11.2015 (Давоми кейинги сахифада) ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ МАНФААТЛАРИ ВА ИШИД МОЖАРОЛАРИ Ёки Туркий Давлатлар Иттифоқи ҳақида Турли норасмий манбалар орқали тасдиқланган хабарларга кўра президент Ислом Каримов 2015 йилнинг 2 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси қатъий уруш ҳолатига ўтганини тор доирада бўлиб ўтган мажлисда эълон қилган. Бунга сабаб Афғонистонда толиблар ва ИШИД жангариларининг бирлашиб Афғонистон ва Туркманистондан кейин Ўзбекистонга солаётган улкан хавфидир. Аслида рўй бераётган воқеликлар толиблар ва ИШИД учун Марказий Осиёда айнан Ўзбекистон аҳамиятли нуқта эканини исботламоқда. Ҳар томонлама қулай географик нуқтада жойлашган Ўзбекистон жангариларда катта қизиқиш уйғотаётгани шубҳасиз бир ҳақиқатдир. Яқин тарихга назар соладиган бўлсак, ўтган асрнинг 90-йилларига қадар дунё икки сиёсий блокка бўлинган эди. Собиқ Совет иттифоқи ҳамда АҚШ ўртасида кучли сиёсий рақобат давом этиб келди. Ниҳоят бугунги кунга келиб дунё миқёсидаги сиёсий жараёнлар кескинлашиб кетди ва Ер юзининг катта қисмида Хитой, Россия Федерацияси ҳамда АҚШнинг ошкора кескин муносабатларга асосланган кураши ҳукм сурмоқда. 2005 йилги 13 май – Андижон воқеалари ва шу атрофда юз берган баъзи воқеликлар сабаб сустлашган ва ташқи томондан узилган деб таассурот қолдирган АҚШ ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон муносабатлари қайта тиклана бошлагандек. 2015 йилнинг 1 ноябрь – якшанба куни Самарқандда АҚШ давлат бош котиби Жон Керрининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда Марказий Осиёдаги беш давлатнинг ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган учрашувлари (С5+1) шундай тасаввур бермоқда. Бу ҳолат бирданига кишида АҚШ ва Марказий Осиёни ўзаро боғлаб турган сабаб гўёки ИШИД ҳамда толибларга қарши бўлган кураш деган хулосани беради. Аммо “мазкур ҳамкорлик” янада теранроқ ёндашув талаб қилинадиган масаладир. ИШИД ўзини расман эълон қилгач, АҚШ ва Европа давлатлари бутун жаҳонга жар солиб ўзларини курашга шай эканликларини ва турли иттифоқлар тузганларини эълон қила бошладилар. Бу билан Сурия ва Ироқдаги қонли воқеликларга нисбатан ўзларини халоскор позициясини билдириб қўймоқчи бўлдилар. Воқеалар ривожи эса бошқа нарсани кўрсатди: ИШИД кундан кун кучайса кучайдики, бу “ботир” давлатлардан айтарли қаршилик ёки ҳужум ҳаракатлари кўрсатилмади. ИШИД ҳам, кўпчилик гувоҳи бўлганидек, Ироқда, Сурияда, Ливияда ўз қонли хуружларини муваффақият билан амалга ошириб борса-да, АҚШ ва Европаннг бош иттифоқчиси, ислом дини ва мусулмонларга кескин рақиб Исроил давлатига адашиб бўлса ҳам “битта снаряд” учирмади. Бугунги кунга келиб Ироқ ва Сурия давлати ҳудуди хароба шаклга келиб қолди. Бу ҳудуддаги одамлар жон сақлаш илинжида Европага оммавий равишда қочиб боришди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича юқори даъвога эга бўлган Европа эса қочоқларни хорлашдан нарига ўтмади. Популизм учун баъзи томошалар ҳам уюштирилди. 2015 йилнинг 28 сентябрь куни ўтказилган БМТнинг бош Ассамблеясида Россия президентининг расмий чиқшидан сўнг Россия ҳарбий кучлари ИШИДга қарши кураш баҳонасида мазкур ҳудудга қадам қўйди. Туркия ва Россиянинг ҳарбийлари ИШИДга “жиддий” ҳужумларни амалга ошира бошлашди. Россия телеканалларининг деярли ҳаммаси русларнинг “халоскор” эканлигини зўр бериб тушунтира бошлади. Ўзбекистон аҳолиси хорижий телеканаллардан фақат Россия телеканалларини кўра олади, шунинг учун Ўзбекистон халқи русларнинг “боши” билан “тафаккур қилишади”. Уларнинг аксари бу ҳикояларга чин дилдан

Transcript of ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015...

Page 1: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 1№ 191 / 08.11.2015

№ 191/ 08.11.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ МАНФААТЛАРИ ВА ИШИД МОЖАРОЛАРИ

Ёки Туркий Давлатлар Иттифоқи ҳақида

Турли норасмий манбалар орқали тасдиқланган хабарларга кўра президент Ислом Каримов 2015 йилнинг 2 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси қатъий уруш ҳолатига ўтганини тор доирада бўлиб ўтган мажлисда эълон қилган. Бунга сабаб Афғонистонда толиблар ва ИШИД жангариларининг бирлашиб Афғонистон ва Туркманистондан кейин Ўзбекистонга солаётган улкан хавфидир.

Аслида рўй бераётган воқеликлар толиблар ва ИШИД учун Марказий Осиёда айнан Ўзбекистон аҳамиятли нуқта эканини исботламоқда. Ҳар томонлама қулай географик нуқтада жойлашган Ўзбекистон жангариларда катта қизиқиш уйғотаётгани шубҳасиз бир ҳақиқатдир.

Яқин тарихга назар соладиган бўлсак, ўтган асрнинг 90-йилларига қадар дунё икки сиёсий блокка бўлинган эди. Собиқ Совет иттифоқи ҳамда АҚШ ўртасида кучли сиёсий рақобат давом этиб келди. Ниҳоят бугунги кунга келиб

дунё миқёсидаги сиёсий жараёнлар кескинлашиб кетди ва Ер юзининг катта қисмида Хитой, Россия Федерацияси ҳамда АҚШнинг ошкора кескин муносабатларга асосланган кураши ҳукм сурмоқда.

2005 йилги 13 май – Андижон воқеалари ва шу атрофда юз берган баъзи воқеликлар сабаб сустлашган ва ташқи томондан узилган деб таассурот қолдирган АҚШ ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон муносабатлари қайта тиклана бошлагандек. 2015 йилнинг 1 ноябрь – якшанба куни Самарқандда АҚШ давлат бош котиби Жон Керрининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда Марказий Осиёдаги беш давлатнинг ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган учрашувлари (С5+1) шундай тасаввур бермоқда.

Бу ҳолат бирданига кишида АҚШ ва Марказий Осиёни ўзаро боғлаб турган сабаб гўёки ИШИД ҳамда толибларга қарши бўлган кураш деган хулосани беради. Аммо “мазкур ҳамкорлик” янада теранроқ ёндашув талаб қилинадиган масаладир.

ИШИД ўзини расман эълон қилгач, АҚШ ва Европа давлатлари

бутун жаҳонга жар солиб ўзларини курашга шай эканликларини ва турли иттифоқлар тузганларини эълон қила бошладилар. Бу билан Сурия ва Ироқдаги қонли воқеликларга нисбатан ўзларини халоскор позициясини билдириб қўймоқчи бўлдилар. Воқеалар ривожи эса бошқа нарсани кўрсатди: ИШИД кундан кун кучайса кучайдики, бу “ботир” давлатлардан айтарли қаршилик ёки ҳужум ҳаракатлари кўрсатилмади. ИШИД ҳам, кўпчилик гувоҳи бўлганидек, Ироқда, Сурияда, Ливияда ўз қонли хуружларини муваффақият билан амалга ошириб борса-да, АҚШ ва Европаннг бош иттифоқчиси, ислом дини ва мусулмонларга кескин рақиб – Исроил давлатига адашиб бўлса

ҳам “битта снаряд” учирмади.Бугунги кунга келиб Ироқ ва

Сурия давлати ҳудуди хароба шаклга келиб қолди. Бу ҳудуддаги одамлар жон сақлаш илинжида Европага оммавий равишда қочиб боришди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича юқори даъвога эга бўлган Европа эса қочоқларни хорлашдан нарига ўтмади. Популизм учун баъзи томошалар ҳам уюштирилди.

2015 йилнинг 28 сентябрь куни ўтказилган БМТнинг бош Ассамблеясида Россия президентининг расмий чиқшидан сўнг Россия ҳарбий кучлари ИШИДга қарши кураш баҳонасида мазкур ҳудудга қадам қўйди. Туркия ва Россиянинг ҳарбийлари ИШИДга “жиддий” ҳужумларни амалга ошира бошлашди.

Россия телеканалларининг деярли ҳаммаси русларнинг “халоскор” эканлигини зўр бериб тушунтира бошлади. Ўзбекистон аҳолиси хорижий телеканаллардан фақат Россия телеканалларини кўра олади, шунинг учун Ўзбекистон халқи русларнинг “боши” билан “тафаккур қилишади”. Уларнинг аксари бу ҳикояларга чин дилдан

Page 2: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета2 № 191 / 08.11.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ишониб, Путинни ИШИДни таг-туби билан қўпориб ташлайдиган куч деб билади.

Аслида профессионал тайёргарликка эга бўлмаган ва расмий ахборотларда таъкидланган “қора бозор”даги савдо эвазига ўзини моддий жиҳатдан таъминлаётган ИШИДни на АҚШ, на Россия буткул енга олмаётгани кўпчилик учун ажабланарли эмасдек. Чуқур тафаккур қилинса, ИШИДнинг ташкил топиши ва бу қадар шаҳдам фаолият олиб бориши икки гегемон давлат – АҚШ ва Россия Федерациясининг манфаатлари учун айни мосдир.

Бу фикримизга ўз исботларимизни келтириб ўтамиз.

АҚШ ва Россия айни пайтда Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда ўз таъсир доирасини кенгайтириш учун ҳамма вақтдагидан кўра шиддатли ҳаракатларни бошлаганлари маълум. Икки давлат ҳам ИШИДнинг бузғунчи ҳаракатлари мазкур ҳудуд аҳолиси учун мислсиз кулфатлар келтиришини истайди. Чунки ички маҳаллий кучлар тинчлик ва сиёсий барқарорлик ўрната олмаса, туб жой аҳолиси ва қўшни давлатлар учун АҚШ ва Россия каби давлатларнинг аралашуви фойдали кўриниб қолади. Одамлар урушдан безиб, вайронагарчиликлардан ҳориган паллада АҚШ ва Россиянинг “ёрдами” гўё осойишталик асоси бўлиб хизмат қиладигандек.

ИШИД Ироқ, Сурия ва унинг атрофидаги ҳудудларга бевосита таъсирини кучайтириб, ҳам ҳарбий, ҳам маънавий ҳужумларга ўтиб, барча усуллар орқали иложи борича кенгроқ радиусда ҳаракатланар экан, бу айнан АҚШ ва Россиянинг Марказий Осиё ҳамда Яқин Шарқдаги манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Чунки бу икки давлат уруш хавфи остонасида турган давлатларга тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш баҳонасида ўз ҳамкорлик таклифларини бермоқдалар. Дунё ҳамжамияти кўз ўнгида бу ҳаракатларини вазият тақозоси деб изоҳлашмоқда.

АҚШ Ўзбекистонни инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол қиладиган мамлакат деб эълон қилган ва шу сабабли турли соҳалардаги муносабатлар анча кучсизлашган эди. Аммо юқорида қайд этилган учрашув унинг бу иддаоси аслида реал асосдан йироқ эканлигини кўрсатмоқда.

АҚШ Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўзининг муҳим ўрни бўлишини истайди. Унинг бу даъвоси бугунги кунга келиб Россия ва Хитойнинг даъвосидан қолишмайди. Шу пайтгача инсон ҳақ-ҳуқуқларининг топталиши гўё АҚШнинг Ўзбекистон билан бўладиган кенг миқёсли ҳамкорлик йўлидаги асосий тўсиқ эди, аммо бу ҳеч қандай тўсиқ эмаслиги ошкор бўлиб бормоқда.

АҚШ давлат котиби диктатор Каримов билан учрашди, ҳатто уни бир баҳона топиб мақтади. Минтақада хавфсизликни таъминлаш важини рўкач қилиб, янги лойиҳаларини тиқиштирди. Марказий Осиё давлатлари эса Россия ва Хитой таъсирини ўзларига нисбатан бирмунча камайтириш учун ҳам бу ҳамкорликка бажонудил рози бўлиб турибдилар.

Бугун Ўзбекистонда ИШИД баҳонасида репрессиялар ҳар қачонгидан кўра авж олган. Одамлар ўртасидаги қўрқув ҳамда ваҳима касаллик мисоли кенгайиб боряпти. ИШИДнинг бемисил ёвузликларини кўрган халқ ўз ихтиёри билан Каримовнинг золимона сиёсатига – бошқарувига розилик билдирмоқдалар.

Уларнинг наздида Ўзбекистонни ички бўлинишлардан сақлайдиган ва ташқи ҳужумлардан ҳимоя қиладиган ягона шахс – Ислом Каримовдир. Унинг бу “хизмат”лари учун олиб бораётган золимлигини кечирса, керак бўлса, бемалол қўллаб-қувватласа бўлади.

Бугун АҚШ, Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини стабиль шаклда ушлаб турадиган кучларнинг бири, айтиш мумкинки, асосий фигураси – Ислом Каримовдир. Бу уч гегемон давлатнинг манфаатларини қониқарли даражада таъминлаб бера олгани учун ҳам Ислом Каримовнинг диктатураси дахлсиз сақланиб келмоқда. Башарти, унинг ўрнига келадиган миллий руҳдаги ҳокимият бу уч давлат манфаатларини ҳисобга олмаслиги,

ҳатто ўзбошимчалик билан бошқа йўл қидириши мумкин.

Ислом Каримов учун ҳам бу уч давлатнинг айтганларини бажариш ва буни Ўзбекистон мустақиллигини сақлаш йўлидаги сиёсий қаҳрамонлик сифатида кўрсатиш – талқин қилиш катта аҳамиятга эга.

Кўриниб турибдики, мазкур сиёсий вазиятда Марказий Осиё халқларининг миллий манфаатлари умуман ҳисобга олинмайди. Фақатгина муайян кучларнинг ҳукмронлиги учун барча муносабатлар ташкиллаштирилади.

Ислом Каримов ҳам ИШИД баҳонасида ўз юртида унга бўйсунмай қолганларини қамоққа ташлайди, унинг бу ҳаракатлари халқаро жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмайди ёки муҳокамаларда қайсидир маънода оқлаш учун асос бўлади.

Бу нотинч вазиятда президентнинг алмашиши мумкин эмас – буни АҚШ, Россия ва Хитой ҳам “қўллаб-қувватлайди”, халқ эса ўз “отасининг” борига шукур қилиб, дорга осса ҳам чидаб яшашда давом этади.

Бугун Марказий Осиёда уруш хатари энг максимал даражага кўтарилиб турибди. Бу ИШИД ва толиблар ҳаракати бўлса, иккинчи тарафдан иқтисодий жиҳатдан қийналган ва сиёсий жиҳатдан репрессияга учраётган халқнинг исёнидир – бу ўз номи билан фуқаролар уруши деб аталади. Мазкур ҳолатда “барқарорликни” сақлаш учун Марказий Осиёнинг диктаторлари барча “чораларни” амалга оширишлари шубҳасиз.

Вазиятни таҳлил қилган одамда муаммони ҳал қилишда бошқа имкон йўқми деган савол туғилади. Марказий Осиёдаги қалтис вазият АҚШ, Россия ва Хитойнинг аралашуви бўлмаса, барқарор шаклга қайтмайдими?

Ишонч билан шуни таъкидлаш лозимки, бу уч давлатнинг аралашуви Марказий Осиё учун мутлақо кераксиз ва хатарлидир. Агар мавжуд вазият бу мамлакатларнинг, яъни Хитой, Россия ва АҚШнинг бошқарувидан чиқиб кетса, улар ўзаро урушлар уюштириб бериш учун ҳамма ишларни амалга оширадилар. Керак бўлса, ИШИДнинг бу ҳудуддаги ғалабасини таъминлаб беришлари ҳам мумкин. Агар Марказий Осиёдаги ҳукуматлар уларнинг

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Page 3: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 3№ 191 / 08.11.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

йўриқларига юрмаса, худди шундай қилишдан тап тортмайдилар. Бунга истаганча мисолларни келтиришимиз мумкин.

Хўш, у ҳолда ечим борми?Бор, албатта. Энг мақбул ечим

бор. Бу Ғарбий Хитойда жойлашган Уйғуристон ўлкасидан бошлаб то Истанбулга қадар чўзилган ҳудудда мавжуд бўлган туркий тилда сўзлашувчи Республикаларнинг яхлит Иттифоққа бирлашувидир.

Уйғуристон ўлкаси, Ўзбекистон, Тожикистон (ҳудуд ва эътиқод умумийлиги нуқтаи назаридан), Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғон ҳукумати, Озарбойжон, Туркия каби мустақил Республикалар Туркий Давлатлар Конфедерациясини ташкил қилишлари лозим. Уларни бирлаштириб турувчи умумий манфаатлар қуйидагиларидан иборат бўлади:

1. Этник (тил) ва диний умумийлик.

2. Хавфсизликни сақлаш, мазкур конфедерация таркибидаги мустақил давлатларнинг бошқа гегемон мамлакатлар дахлидан озод бўлиши.

3. Иқтисод ва ишлаб чиқаришдаги ҳамкорлик.

4. Маданий, адабий ва умуман гуманистик йўлдаги ҳамжиҳатлик.

Туркий тилда сўзлашувчи, бир динга эътиқод қилувчи аҳоли яшайдиган давлатларнинг тенг ҳуқуқларга асосланган юксак саъвиядаги Иттифоқи дунё миқёсида юз берадиган ҳар қандай бўҳронлардан омонда бўлиш, ташқи давлатларнинг таъсирига тушиб қолмаслик имконини беради.

Энг муҳими, ўзаро чегараларнинг бекор қилиниши ва умумий чегаранинг белгиланиши бу ҳудудда яшовчи аҳолининг иқтисодий ҳолатини ўнглайди, ҳудудда мавжуд бўлган ресурсларни бирдамлик билан сарф қилиниши, тенг манфаатлар қонунияти остида доимий ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, этник ва диний келишмовчиликларни унутган ҳолда фаолият олиб бориш бу Иттифоқнинг қисқа муддатда жаҳоннинг ҳар томонлама энг ривожланган тузилмалари сафига кириши учун шароит туғдиради.

Биз амалга оширган қисқача таҳлил ва илгари сураётган идея баъзи ўқувчиларимиз учун маълум ва айни пайтда ҳақиқатдан йироқ гаплар бўлиб туюлиши ҳам мумкин. Лекин бу гапларни биз биринчи бўлиб айтаётганимиз йўқ.

Тарихда туркий султонлар – Исмоил Сомоний, Маҳмуд Ғазнавий, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Шайбонийхон, Усмонлилар сулосаси ва бошқаларнинг амалга оширган

ҳарбий юришлари замирида ана шу мақсад мужассам бўлган. Бу ҳукмдорлар шахсий ҳукмронликларини эмас, балки туркий тилда сўзлашувчи миллатларнинг бирлигини мақсад қилган ҳолда ҳаракатланганлар. Ана шу ғояни унутган Марказий Осиё хонликларининг ҳалокати бугунги кунда ҳам ўз салбий таъсирига эга бўлиб турибди.

Эҳтимол, биз илгари сураётган фикрлар кўплаб сиёсатшунослар, тарихчилар ва бошқа экспертларнинг киноялари, истеҳзоли муносабатларига сабаб бўлар, балки улар бу қарашларни шунга ҳам лойиқ деб ҳисобламаслар, лекин чин эътиқод эгалари ва туркий миллатни севган, инсонийликни ўзи учун мезон деб белгилаган, ҳурлик ва эркни яшаш тарзи деб билган Инсонларнинг барчаси бу гапларнинг айни ҳақиқат эканига заррача шубҳа қилмайдилар.

Зотан, бугунги қалтис вазиятда бундан бошқа оптимал ечим мавжуд эмас, бошқа барча ҳаракатларнинг аниқ зарарли жиҳатлари мавжуд бўлиб қолаверади. Токи биз таъкидлаган – аввалдан мавжуд бўлган ғоя амалга оширилмас экан, Марказий Осиё ва бошқа туркий тилли мамлакатларнинг ҳам, исломий эътиқод билан яшайдиган бошқа давлатларнинг ҳам мустақиллиги, осойишталиги муттасил хатарда бўлади.

Абдуллоҳ Нусрат

Диндан қўрқувчи ҳукумат

Барчамизга маълумки Ўзбекистонда ислом дини ва диндорларга нисбатан кескин ва қайсидир маънода қўрқув сиёсати шаклланган.

Мамлакат аҳолисининг асосий қисми, яъни 90 % дан ортиғи мусулмонлардан ташкил топганлигига ва бир қарашда мамлакатда дин учун барча шароитлар яратилгандек туюлишига қарамасдан дин билан боғлиқ ҳар қандай масала ҳукумат томонидан қатьий назорат қилинади.

Каримов ҳокимият курсисига ўтирган кундан бошлаб шу кунга қадар олиб бораётган сиёсатидан кузатиш мумкинки, у ислом динидан қўрқади ва ҳар хил йўллар билан диндорларга қарши курашиб келмоқда. Норасмий кўрсатмаларга кўра баъзи нуқталардан ташқари

жойларда диний ашёларни сотиш тақиқланган. Давлат дин қўмитаси томонидан тасдиқланган китоблардан бошқа ҳар қандай диний китобларнинг сотилиши жиноий жавобгарликга олиб келади.

Ўзбекистондан бугун келган хабарларга кўра, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги бозор ва савдо шаҳобчаларидан дин ашёлари, тасбеҳ, жой намоз, тасбеҳ ва шу кабилар МХХ томонидан йиғиштириб олинган. Бундай амаллар мамлакатнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам қўлланилаётганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ҳукумат томонидан бу каби ҳолатлар яна қайси шаҳарларда ва нима сабабдан амалга оширилаётганлиги номаълум.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Page 4: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета4 № 191 / 08.11.2015

Абдулазиз Карим Муҳаммад Солиҳ шеърига куй басталади

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида “Қурбон бўламан” қўшиғи билан танилган Абдулазиз Карим мухолифат арбоби Муҳаммад Солиҳ шеърига куй басталади. 41 яшар қўшиқчи Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозирда Туркияда истиқомат қилмоқда.

Қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлангач Туркияга чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган хонанда ҳали консерватория талабаси бўлган пайтида ўзи куй басталаган.

У ижро қилган «Қурбон бўламан» қўшиғи илк бор Тошкентдаги “Менинг шаҳрим” FM радиосида хит бўлган эди.

Кейинчалик Абдулазиз Каримнинг Яссавий ғазалларига басталаган куйлари халқ орасида шуҳрат топди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим барча қўшиқларини ўзи басталаган саноқли ҳофизлардан ҳисобланади.

Шу кунларда бастакор ижрочи таниқли ўзбек шоири ва мухолифат арбоби Муҳаммад Солиҳниннг “Ғариб дараҳт” шеърини қўшиқ қилди.

Озодликнинг “Чодирҳаёл” рукни муаллифи Абдулла Искандар Муҳаммад Солиҳ шеърларига қўшиқ басталаган Абдулазиз Карим билан суҳбатлашди.

Суҳбатдош Муҳаммад Солиҳ

матнларини ашула қилиш машаққатли кечганини гапириб берди.

Шоир Муҳаммад Солиҳ ўзининг “Ғариб дарахт” шеърини 1994 йили Ўзбекистондан Туркияга ҳижрат қилганида ëзган эди

Муҳаммад Солиҳнинг Ғариб дарахт шеъри

“Ғариб дарахт”

Одамлар каби мен дунёни кезибёза олмадим-ку шеърий

туркумлар,чунки ота юртдан чиққаним

сезиб,тарк этарлар мени ҳижо,

рукнлар.

Чунки келиши-чун кўзларимга ёш

пайдо бўлиши-чун илҳом юракда,

менга жуда зарур аччиқ бир қуёш,

кескин континентал иқлим керакдир.

Шундай экан, денгиз қирғоқларидан,

яшил ўрмонлардан менга сўз очма,

мен ёлғиз Туркистон тупроқларида

ўса оладиган ғариб оғочман…

(1994)

Манба: «Озодлик» радиоси

Тошкентда салафийлар гуруҳи

қўлга олинган«Озодлик» радиосининг хабар

беришича, Тошкентда Суриядаги жангарилар билан ҳамкорлик қилган салафийлар гуруҳи қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, салафийлар Ўзбекистонда ҳалифат ўрнатиш мақсадида “Жаннат ошиқлари” ва “Ҳизбут Таҳрир” радикал гуруҳлари билан ҳамкорлик қилган. Шунингдек, тошкентлик салафийлар араб давлатларидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун кетишни режалаштиргани аниқланган.

Салафийлар гуруҳи шу йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган. 12news.uz нашрининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таяниб ёзишича, салафийлар гуруҳи Суриядаги Тавҳид вал Жиҳод ëхуд “Жаннат ошиқлари” террорчилик ҳаракати билан ҳамкорлик ўрнатган:

«Қўлга олинган гуруҳ аъзолари араб давлатларидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун «ҳижрат» қилишни режалаштирганлар. Бунинг учун Суриядаги «Жаннат ошиқлари» номли террорчилик ҳаракати билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари салафийлар “Ҳизбут Таҳрир» экстремистик ташкилотга ҳам алоқага чиқишган. Ҳизбчи Абдулазиз Раҳимов билан алоқа ўрнатилган. Раҳимов бошчилигида икки радикал гуруҳ ўртасида доимий алоқа таъминланган”, дейди нашрнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси.

Манбага кўра, салафийлар Ўзбекистонда ҳалифат ўрнатиш мақсадида Абдулазиз Раҳимов воситачилигида Тавҳид вал Жиҳод ëхуд “Жаннат ошиқлари” ва “Ҳизбут Таҳрир” гуруҳлари билан музокаралар ўтказиб келишган.

Нашрнинг ёзишича, салафийлар радикал гуруҳлар билан ўзаро алоқаларни Қирғизистондаги сафдошлари орқали амалга ошириб келган: “Экстремистик гуруҳга асосий кўрсатмаларни Қирғизистондаги “ўртоқлар” бериб келган. Улар бунинг учун замонавий коммуникация технологиялари, жумладан, Интернетдан фойдаланган”, дейилади 5 ноябрда тарқатилган хабарда.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган салафийларнинг асосий қисми тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган шахслардир.

Шунингдек, қўлга олинган гуруҳ аъзоларининг деярли барчаси яқин хориж давлатларига пул ишлаш учун бориб келишгани ва “ўша ерда радикал оқимлар таъсирига тушган ва қайтиб келгач, уларни Ватанда тарғибот қилишни бошлашган”и айтилган ушбу хабарда. “Жаннат ошиқлари” деб номланган жиҳодий гуруҳ¸ қирғиз махсус хизматлари таъкидича¸ Ўш ва Жалолободдан Сурияга кетган этник ўзбек жанггариларидан таркиб топган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Page 5: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 5№ 191 / 08.11.2015

Муҳожирликдан қайтганлар 1 йилгача давлат корхоналарига ишга олинмайдими?

«Озодлик» радисининг хабар беришича, Россия ва Қозоғистондаги миграция қонунларининг ке скинлаштирилиши, рубль ва танганинг кучли қадрсизланиши ортидан йиллардан бери бу икки давлатда ишлаб келган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг каттагина қисми ватанга қайтишга мажбур бўлмоқда. Россиядан қайтиб, ватанда иш қидираëтган айрим м у ҳ о ж и р л а р н и н г Озодликка айтишича,

меҳнат биржаларида уларга четда ишлаб қайтганларнинг бир йилгача давлат идораларида ишлаши мумкин эмаслиги айтилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистонда қолиш учун иш қидириб кўрган¸ аммо меҳнат биржаларида эшитган изоҳлардан сўнг¸ яна Россияга қайтиб келишга мажбур бўлган навоийлик олий маълумотлик Аброрбек хабар қилди:

— Икки ой олдин Москвага қайтиб келдим. Уйга бориб¸ паспортимни алмаштириб¸ қолмоқчи эдим. Ўзбекистонда иш топишнинг иложи йўқ экан. Ҳукумат ички фойдаланиш учун қарор чиқарипти¸ Россиядан қайтганларни бир йилгача давлат корхоналарига ишга олмаслик ҳақида. Муҳожиратдан қайтганларнинг ўзи ва оиласини қандай боқиши масаласи ҳеч кимни қизиқтирмаяпти. Улар менга маҳаллага борасиз¸ улар сизга фалон иш билан машғул деган қоғоз ëзиб беради¸ шу билан ишлаëтган бўлиб юраверасиз¸ дейишди¸ дейди бу тавсиядан сўнг яна Россияга қайтишга қарор қилган навоийлик Аброрбек.

28 октябрь куни Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Эркин Авезов¸ жорий йилнинг 9 ойи давомида “четдан қайтган меҳнат мигрантларидан 186 минг нафари” иш билан таъминлангани ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Айни пайтда Авезов¸ бу ишларнинг айнан қайси соҳа ва йўналишларда эканига ойдинлик киритмади.

Озодликнинг муҳожиратдан қайтганларга берилган ва таклиф қилинаëтган ишлар ҳақдаги расмий баëнотга аниқлик киритиш¸ хусусан меҳнат муҳожиратидан қайтганларни бир йилгача давлат ишхоналарига олмаслик ҳақидаги иддаога муносабат билдиришсўровини бандлик бошқармаси ходими қондиришни истамади:

— Бизга ëзма тарзда хат билан мурожаат қиласиз¸ шундан сўнг у кўриб чиқилади ва давлат матбуоти бўлсангиз¸ унга белгиланган муддат ва тартибда жавоб берилади¸ деди бандлик бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими.

Айни пайтда¸ мазкур бошқарманинг Навоий вилояти бўйича масъули ҳам Россиядан қайтганларнинг бир йилгача давлат корхоналарига ишга олинмаслиги ҳақидаги иддаоларни на тасдиқлади ва на инкор қилди – бу расмий саволни эшитибоқ¸ телефон гўшагини илиб қўйди.

Бошқарманинг бошқа бир ходимаси эса¸ Россиядан қайтганларга такллиф этиладиган иш ўринларини Меҳнат вазирлигининг mehnat.uzсайтидан топиш мумкинлигини айтди¸ бироқ кун давомида вазирлик сайтига киришнинг имкони бўлмади – бу сайт ҳозирда мавжуд эмас¸ деган ëзув чиқди.

Ўзбекистонда давлат корхоналари¸ хусусан¸ стратегик

вазир Шавкат Мирзиëевга апрель ойида юборган мактубида¸ “Ўзбекэнерго”¸ “Ўзкимëсаноат”¸ “Ўзбекнефтгаз” компаниялари¸ “ Ў з а г р о м а ш с е р в и с ” ¸ “Ўзпахтасаноат” уюшмалари таркибидаги айрим корхона ва ташкилотлар молиявий аҳволининг қониқарсизлиги ва ҳисоб рақамларида маблағлари бўлмаëтгани сабабли 129 млрд.сўмлик иш ҳақлари тўланмади” деб эътироф этилган эди.

Ўзбекистонда иш ўринларининг қисқариб кетаëтганига муносабат билдирган мутахассислар¸ норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ қарийб 70 фоизга етган ишсизлик ўзбек иқтисодининг бутунлай нотўғри бошқарилаëтгани оқибати эканини айтадилар:

— Иш ўринлари кун сайин камайиб бормоқда. Сабаби оддий¸ ҳозирги ҳукуматни иқтисодни тушунмайдиган¸ ўзини 3 синф маълумоти борлиги билан мақтанадиганлар бошқараяпти. Ишлаб чиқариш¸ саноат корхонаси ўрнига¸ ҳашаматли сарой ва парклар қуришаяпти¸ бор корхоналарни ўзларига яқин корчалонларга амортизация нархида сотиб¸ кейин йўқ қилиб ташлашаяпти. Икки-уч мингга яқин одамга иш бериб келган бу корхоналардан бўшатилган ëшми-қарими¸ энди уларнинг борадиган жойи йўқ. Олдин Россияга кетишарди¸ энди у ҳам истиқболсиз бўлиб қолди¸ дейди ўз исми очиқланишини истамаган ўзбекистонлик кузатувчилардан бири.

Манба: «Озодлик» радиоси

аҳамиятга эга йирик муассасаларнинг касодга учраëтгани¸ уларда иш ўринларининг кўпайиш эмас¸ балки аксинча қисқартириш кетаëтгани ҳақида Озодлик муттасил хабар бериб келмоқда.

Айни пайтда¸ бу корхоналарда и ш л о в ч и л а р н и н г ойлардан бери маош ола олмаëтгани ҳақида ҳам Озодликка келаëтган мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

Марказий банк раҳбариятининг Бош

Page 6: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета6 № 191 / 08.11.2015

Тошкент гарнизони ва куч ишлатар тизимларнинг барча кучлари кучайтирилган режимга ўтказилди

— Мана 18 соатдан бери икки сменали узлуксиз режимда уйга бормасдан ишлаяпмиз. Шахсий таркибга қўл телефонларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Развод пайтида бизга казарма режими жорий қилинганлигини айтишди, аммо сабаби айтилмади¸ деди Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБдаги Озодлик манбаси.

Республика куч ишлатар тизимларидан биридаги Озодлик манбасининг таъкидича¸ «пойтахтда дислокация қилинган куч ишлатар тизимларининг 100 фоиз шахсий таркиби фавқулодда фаол ҳолатга келтирилган».

Миллий гвардия жанговар ҳолатга келтирилди

Озодликнинг Ўзбекистондаги вазирликлардан биридаги манбаси Тошкентдаги “Самарқанд” автовокзали биноси ëнида кўп сондаги харбийларни кўрганлигини маълум қилди:

— Айнан “Самарқанд” автовокзали ëнида республика Миллий гвардиясининг гарнизони бор. Миллий гвардия президент хавфсизлиги учун масъул тузилма эканини инобатга олайлик. Бу фаоллик оддий учениядан каттароқ нарса, деб биламан.

Менга маълум бўлишича¸ ҳавфсизлик учун реал таҳдид юзага келган. Бу таҳдид Фарғона водийсидаги радикал диний оқимлар фаоллашгани билан боғлиқ экани зобитларга умумий тарзда айтилди.

Аммо қандайдир каттароқ нарсани яширишяпти, деган фикр ҳам бор. Билганимиз шуки, пойтахтдаги ҳарбийлар¸ хусусан Миллий гвардия биринчи рақамли

тақиқлангани, паспорти йўқлар эса милиция идораларига олиб кетилгани ҳолатлари кузатилди.

1 ноябрь куни президент Каримов АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Тошкентда эмас Самарқандда кутиб олган эди.

5-6 ноябрь кунлари эса Тошкентда халқаро инвестицион форум ўтказилиши кутилмоқда. Бу тадбирда асосан АҚШ, Германия ва Жанубий Кореядан бўлган ҳамда бошқа 30 мамлакатдан 560 нафар бизнес вакилининг, жумладан Халқаро Банк, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Бошқа шаҳарлардаги погонлилар кутиш ҳолатида Республиканинг бошқа

шаҳарларидаги ҳарбийлар казарма ҳолатига ўтказилмаган.

Озодликнинг Ўзбекистондаги вазирликлардан биридаги манбасига кўра, республика вилоятларидаги куч ишлатар тизимлар ходимлари одатий режимда ишлаяпти.

— Тошкентдан бошқа ҳудудлардаги погонлилар одатий, аммо кучайтирилган режимда ишлаяпти. 3 ноябрь куни барча вилоятлар ва Қорақалпоғистондаги ҳарбий гарнизонлар¸ МЧС ва ИИБ бошлиқларига Фельдегерь хизматининг қуролли курьерлари махсус йўриқнома олиб борганидан ҳабарим бор. Бу йўриқнимада нима ëзилганини аниқ билмайман. Ҳар ҳолда «на чеку туринглар», деган мазмундаги хат бўлса керак, деди манба.

Манба: «Озодлик» радиоси

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, Республика Мудофаа вазирлигининг Тошкент гарнизони ва куч ишлатар тизимларнинг пойтахтдаги барча кучлари 3 ноябрь оқшомидан бошлаб кучайтирилган режимга (казарма ҳолатига) ўтказилди.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига кўра¸ пойтахтдаги ҳарбийлар ва ички ишлар ҳодимлари Ўзбекистон МХХ зобитларининг кучайтирилган назорати остига олинган.

жанговар ҳолатга келтирилди¸ дейди манба.

Озодликнинг яна бир манбаси эса МХХ ходимлари Тошкентдаги йўл-патрул хизмати ходимларини назорат қилаëтганлигини айтди:

“Миллий хавфсизлик хизмати вакилларини ҳатто ГАИ биноси олдида кўриш мумкин”¸ деди манба.

Шаҳарда назорат кучайтирилдиЎтган ҳафтадан буён Тошкентда

кечки пайтлари паспортсиз юриш

Ҳуқуқ фаоли “чиқиш визаси”ни олиш учун

судга мурожаат қилди«Озодлик» радиосининг хабар

беришича, 36 ёшли жиззахлик инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев вилоят ОВИРидан «чиқиш визаси» учун топширган аризасига рад жавобини олгач, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига арз қилган. Шаҳар суди Пардаев шикоятини қондирмаганидан сўнг ҳуқуқ фаоли вилоят суди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига шикоят киритди.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев жорий йил бошида «чиқиш визаси» олиш учун лозим ҳужжатларни ва анкетани вилоят ОВИРига топширган, лекин бир неча кун ўтиб “чет элга чиқишингиз мақсадга мувофиқ эмас”, деган мазмунда жавоб олган. Шундан сўнг Пардаев эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари топталаётганидан норозилик билдириб, Жиззах вилояти Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғини судга берди.

Суд октябрь ойи ўрталарида Пардаев аризасини кўриб чиқди, лекин уни шикоятини қондирмади.

Суд мажлисига Жиззах вилояти Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўрнига келган инспектор Пардаевни анкетада “ҳеч қаерда ишламайман”, деб ёлғон маълумот берганликда айблади.

ОВИР инспектори Ўктам Пардаев Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотининг Жиззах вилоят бўлими раиси вазифасида ишлаши ҳақида далилий ҳужжатларга эгалиги ҳақида судга айтган.

Бунга жавобан ҳуқуқ фаоли ўз ташкилоти ноҳукумат ташкилоти экани ва ойлик олмаслигини тушунтирган.

Шундан сўнг суд ишни ёпган ва ҳуқуқ фаолига бу юзадан Ички ишлар вазирлигига мурожаат этишни сўраган.

— Шундай қилдим. Вилоят судига шикоят киритдим. Ички ишлар вазирлигига хат ҳам ёздим. Ҳозирча ҳеч қанақа жавоб йўқ, — дейди Пардаев.

Асли касби мусиқашунос бўлган Ўктам Пардаев 2005 йилдан буён Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотининг Жиззах вилоят булими раиси вазифасида ишлаб келади. У вилоятдаги болалар меҳнати билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиб боради.

-Қизиқ, қачон чет элга чиқишим мақсадга мувофиқ бўлар экан, — дейди Ўктам Пардаев.

Олдинроқ Озодлик таниқли рассом Вячеслав Охунов ва социолог Баҳодир Мусаев ҳам шундай визани ололмай юргани ҳақида хабар берганди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Page 7: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 7№ 191 / 08.11.2015

Яккабоғ прокурори: «Пахта режасини бажармаган фермер қўйларини қурбонлик қилиши керак!!!»

ёхудҚўйлар қай бир қароқчининг

қорнига кетди?Қашқадарёнинг қонун

ҳимоячилари ўзларининг ғайриқонуний ишлари билан ҳамиша машҳур!

Бу гал ҳам шундай бўлди!Вилоятнинг Яккабоғ туман

прокурори кўрсатган “КАРОМАТ”ни ҳеч бир иккиланмай, сира ҳижолат бўлмай Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш мумкин.

Аниқроқ қилиб айтганда, Яккабоғ туман прокурорининг текинтамоқлиги мана-ман деган муттаҳамлардан ҳам ўтиб тушди.

Ишонмаяпсиз-а?Бу ҳақда Яккабоғ тумани Амир

Темур жамоа хўжалиги, Хўжа илғор маҳалласида истиқомат қилувчи Манзура Туробова шундай ҳикоя қилади:

Оилалиман. Икки нафар гўдагим бор. Турмуш ўртоғим Ботиров Улуғбек Ғайрат аканинг фермер хўжалигида сувчи бўлиб ишлайди. Лекин исм-шарифи рўйхатларда, ведомостларда йўқ. 2015 йилнинг 30 октябр куни соат 16.00 ларда турмуш ўртоғим даштдан ўзимизнинг сигир ва қўйларимизга қўшиб, ҳамсояларнинг ҳам қўйларини қишлоққа ҳайдаб келаётган бир пайтда икки нафар милдиция ходими зўравонлик билан подани олдига солиб кетган. Шулардан 6 та қора мол ва 5 та қўй ўзимизники эди. Қолган қўйлар эса ҳамсояларимизга тегишли эди. Милисалар жами бўлиб 6 та қора мол ва 32 та қўйни тортиб олишган. Сабаби битта: маҳалламиздаги Ғайрат фермер бу йилги пахта планини бажара олмаган экан. Шунга туман прокурори ИИБ ходимларига планни бут қилолмаган фермерларнинг мол-қўйларини тортиб олишни буюрган экан.

Турмуш ўртоғим подани айнан Ғайрат фермернинг далалари ён бағридан ҳайдаб ўтаётган бир пайтда “Мол-қўйлар Ғайрат фермерга тегишли” деган хаёлга борган милиция ходимлари сигир ва қўйларни куч билан ҳайдаб кетишган.

“Бу мол-қўйлар кимга тегишли?” деб сўрашмаган ҳам. Молларнинг асл эгаларини аниқлашмаган ҳам. Ғайрат фермернинг моллари деб қишлоқ аҳолисига тегишли бўлган мол-қўйларни тортиб олиб қўйишган. Мол-қўйларни олиб

кетишганлари ҳақида далолатнома ҳам тузишмаган. Қўлларига қоғоз ҳам беришмаган. Ҳеч қандай документсиз олиб кетаверишган. Турмуш ўртоғим Улуғбек Ботиров молларни қайтириб олиш умидида туман прокуратурасига 4 кун қатнади. Лекин прокуратурага уларни киритишмади. Бирор кимса арзларини эшитган эмас. Охири ёш болаларимни ташлаб, 1935 йилда туғилган ногирон қайнонамни олиб прокуратура биносига ўзим боришга мажбур бўлдим. Қайнонам кекса. Инсульт олган. Оёқлари ишламайди. Прокурорни олдига кирмоқчи эдик. Киритишмади. Прокурор қайнонамнинг кексалигини ҳам, ногиронлигини ҳам инобатга олмади. Шу куни ёмғир шаррос қуяётганди. Қайнонам иккаламиз шундай ёмғирда, намда ерга ўтириб олиб прокурорни қабул қилишини талаб қилиб кун бўйи кутдик. Барибир фойдаси бўлмади. Прокурор биздан қочиб, бинони гир айланди. Иш пайти тугагандан кейин ҳам дарвозадан чиқиб кетаолмай яшириниб ўтирди. Охири машинаси билан чиққан эди шунда мен машинасининг олдига чиқиб олдим: “Ё мени босиб ўлдирасан, ё молларимни қайтариб берасан. 5 та қўйни қайнонам ўз пенсиясидан ўлимтигига атаб олиб қўйганди. Кампирнинг ўлимтигиданам умид қиласизларми? 6 та мол болаларимнинг рисқи, бермасанглар машина билан боис кета қолинглар!” деб туриб олдим.

Шундан кейин прокурор “Сигир-қўйлар сотилиб кетган деди. Майли, Шаҳрисабздаги Баюк деган қассобдан сигирларингизни қайтариб ола қолинг. Пулини уларга ўзим тўлайман” деди. Излаб-излаб топиб, қассобдан 6 та сигиримизни қайтариб олдик. Лекин ҳалигача менга ва маҳалламиздаги қўшниларимизга тегишли бўлган 32 та қўйни қайтаришган эмас, — дейди аёл овозлари титраб, — Энди биз нима қиламиз? Ҳар куни ҳамсоялар “Қўйимизни топиб беринглар” деб дарвозамизни уриб синдиргудек бўлишаяпти. Прокурор “Қўйларинг сотилиб кетди, молларингни қайтарганимга шукур қилинглар, қўйларинг барибир қайтарилмайди” деяпти. “Эрим ҳайдаб келаётган мол-қўйларнинг милисалар томонидан тортиб олинганлиги ҳақида шу пайтга қадар

акт ҳам тузилгани йўқ. Қўйларни сотиб юборишгани ҳақида ҳам қўлимизга қоғоз бермадингизлар-ку?! Сотиб юборилган бўлса, 32 та қўй қанчага нархлангани ва неча сўмга пуллангани ҳақида қўлимизга ҳужжат беришларингизни талаб қиламан” деб Худонинг зорини қилсам ҳам бирорта зоғ оҳу-ноламни эшитмаяпти. Бизга ёрдам берадиганлар топилармикин Тошкентда – тепада. Бу прокурор шўримизни қуритиб қўйди-ку! – “Мол аччиғи-жон аччиғи” деганларидек Манзура Туробованинг озорлари ҳақидаги зорлари адо бўлай демасди.

Бу нима дегани биласизми?Қароқчиликнинг замонавий

усули деганлари айнан мана шундай кўринишда бўлади!

Ўзбекистон Сенати энди “Қонунчилар” атамасига тузатиш, ўзгартириш киритмаса бўлмайди!

Суриштирмай-нетмай аҳолининг хусусий мулкига чанг солдими, мол-ҳолини куч билан тортиб олдими, прокурор, милиция шунчаликка бордими, демак, уларнинг оти энди қонунчилар эмас! Қароқчилар!

Пахта планини бажара олмаган фермернинг ҳам жонига, ҳам молига кўз тикиш биргина Қашқадарёгагина хос эмас.

Фуқаронинг хусусий мулкини талон-тарож қилиш, мол-ҳолига кўз олайтириш – тортиб олиш ва бухусусида далолатнома тузмаслик биргина Қашқадарё ҳоқонларигагина хос эмас.

Шусиз ҳам ишсизлик, йўқчиликдан силласи қуриган аҳолини куппа-кундизи қароқчилардек тунаб кетиш биргина Қашқадарёнинг маҳаллий ҳокимиятига – Яккабоғдаги қонун идораларигагина хос эмас.

Мамлакат миқиёсида ана шундай ҳақсизлик ҳукмрон!

Бир сўз билан айтганда, ПРОКУРАТУРА ТОМОНИДАН ПАХТА РЕЖАСИНИ УДДАЛАЙ ОЛМАГАН ФЕРМЕР УЧУН Ҳ А М Қ И Ш Л О Қ Л А Р И Н И Н Г ҚЎЙЛАРИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНДИ!

Бу ёғи нима бўларкин? Қўйларнинг пули билан пахта плани бут бўлармикин, ёки прокурорнинг қорни тўқ бўлармикин?

Азият чекаётган аёл арзини кимга айтсин энди?

Прокуратура томонидан фермернинг пахта қарздорлигини қоплаш мақсадида қўйлари қурбонлик қилинган Манзура Туробованинг тел. Рақами: +998 90 733 84 12

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВАмустақил журналист

Page 8: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета8 № 191 / 08.11.2015

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Бобожон Ғофуров ўзининг “Таджики“ ( Москва, 438. “ Наука” 1972г. ) китобида тожик миллати ва Тожикистоннинг СССР даврида шаклланганини очиқ-ойдин баён қилган.

Шунинг учун “Тожикистон“ атамаси у ёқда турсин, яқин-яқин замонгача “Тожик“ сўзининг ўзи ҳам истеъмолда бўлмаган . Бундай тақдирда қадим турклар юрти – Туркистонда бу номлар қандай пайдо бўлган?

Ҳеч шубҳасиз, Аҳамонийлар (558-333йй. Милодан аввал)нинг Туронга босқини замонида.

Ҳеч шубҳасиз, Араблар (Vl- Vll асрлар)нинг Туркистонга чопули даврида.

Шундан буён бу эроний келгиндилар миллатчи Фирдавсий тили билан айтганда Турон ерида яшаяптилар. Узундан – узун замонлар силсиласида “Тайзик“ атамаси ўз ўрнини “Тожик “ка бўшатган.

Зардуштий дини ва унинг илоҳий китоби – Авестага келсак, у Хивада туғилган. Аҳамонийлар уни давлат дини қилиш учун эски Хоразмчадан форсчага эвирганлар. Отлар, кўй, кентлар…

Неки хоразмча сўз бўлса, ҳамма- ҳаммасини. Қисқаси, Хоразм изларини йўқотиш учун ўлиб тирилганлар. Лекин аслни – яъни томирни ўзгартириш қийин. Буюк турк шоири Мирза Бедилнинг ушбу сўзидан ўзингиз хулоса чиқаринг:

“Илдиздан чиққайдир ҳар қандай самар“…

Эронийлар тиш-тирноқлари билан даво қилаётган суғудларнинг форсларга тариқча ҳам алоқаси йўқ. Минг йилдан бери текширишаяпти: Суғудча бирон сўз эрончага бенгзамайди. Уларнинг алфавити ҳам бошқа – “Ўрхон-Суғуд “ ёзуви. Яъни туркча.

Айрим Эрон – ўрис олимлари кўлни денгиз қилиб кўрсатаётган Суғуд ери аслан кичик. Миёнқол воҳасини ташкил этади. Яъни ҳозирги Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон туманлари худудлари доирасида. Нарашахийнинг

“ Бухоро тарихи “ ёки Абу Жаъфар Муҳаммад бин Жарир Зайди Табарий (838-922)нинг “Табарий тарихи “ асарларини синчиклаб ўқигансиз, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Араблар Буғорадан чиқиб, Суғудга юришади. Ўшанда Суғуд

уруғларидан бири. Мен бу ҳақда “Бўз бўри“ романимда кенгроқ тўхталганман. Ҳозир ўрис тилида холис баён этилган қуйидаги лавҳага эътиборингизни тортаман:

КИР И ТОМИРИС“ В 539г. До Н. Э. Кир ll сокрушил

Вавилон, он собирался завоевать еше Египет. Но положение на северо– восточных границиях государства, т.е.в Средней Азии , не позволяло ему начать египитских поход. Он предпринимает новый поход в Среднюю Азию с целью обезозопасить свой стил. Кир ll, лично возглявлавший войск в этом походе, Собирался разгромить могушественных среднеазиатских кочевников.

Сведения об этом походе сохранились у многих античных авторов, но события изглагаются ими по разному. Один из версий: Кир, переправившись через Аракс, вторгся в землю массагетов, которыми предводильствовала царица Томирис. По второй версии, в целом не очень отличающейся от первой. Кир воевал со скифами, во главе которых стояла Томирис. Третья версия: Кир сражается с дербиками. Наконец, есть сообшение, что Кир воевал в «равнинах даев».

Развернутый рассказ об этом походеного результатах имеется у Герадота, Трога – Юстина и у других авторов. Рассказ Трога–Юстина:

«Покарив Азию и подчинив своей власти весь Восток, Кир пошол войной на скифов. У скифов была в то время царица Томирис. Она не испугалась, как этоможно было ожидать женшины, вражеского нашетсвия. Хотя Томирис могла бы помещать переправе врагов через Окс, она дала им возможность перепрвиться, что ей легче сражаться в пределах своего собственного

царство, а врагам будет труднее спастись бегством через реку, преграждающую им путь. Кир, переправив войско и углубившисьна некоторое расстояние в Скифию, разбил лагерь. На следующий день он притворился испуганным и покинул лагерь как бы

¹Бухоро – Буғаро сўзидан туғилган. Заравшон Бухорога оққан. Ҳозир ҳам оқаяпти. Аммо етиб бормаяпти рахта ичиб қўймоқда. Бухоро ўрни ботқоқлик ва кўплаб кўллардан иборат бўлган. Биргина Қора кўлнинг ўзи 20 тош, яъни 160 км. майдонни ишғол этган. Бухоро буғ ичида буғланиб турган. Шунга у “Буғаро” дейилган. Замонлар кечиши билан “Буғаро” атамаси – Бухорога айланган. Ҳозир ҳам Лангар (Хотирчи тумани бошидаги тоғ) тоғидан Бухорога боқсангиз, буғ ичида турган Бухорони ўз кўзингиз билан кўрасиз.

обратившись в бегство. В лагере же он оставил вдоволь вина и всего, что необходимо дляустройство пира. Когда об этом собщили царице, она послала своего сына, еще юношу, с третьей частью своего войска преследовать врагов.

Войдя в лагерь Кира, не испытанный в военном деле юноша, словно пришедший на пир, а не на бой, забыл о врагах, позволил непривычным к вину варварам перепиться, и опьянение победило скифов раньше, чем оружие. Ибо , узнав об этом, Кир ночью вернулся, напал на безпомошных (врагов) и перебил ( бывших в лагере) скифов вместе с сыном царицы. Потеряв такое войско и, что было для нее еще тяжелее, единственного сына. Томирис не в слезах излила горе о своей потере, а скала утешение вотмишении и на коварство врагов, торжествовавших

Эврил Турон: Кишанланган Қалблар-22

Султони Тархун бўлади. Суғудлар доимий тарзда буюк Муқанна қўшини – Оқ кийимликларга қотилароқ араб газандаларига қарши курашади.

Араблар Суғуддан ўтиб, Самаркентга босқин ёпишади. Муқанна ва Суғуд лашкарлари босқинчиларни янчиб ташлайди. Ўшанда Самаркентда Ҳоқон йўқ эди, деб ёзади Наршахий.

Суғуд Сак, Массагет, Скиф, Орийлар каби эски турк

(Давоми кейинги сахифада)

Page 9: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 9№ 191 / 08.11.2015

(Давоми келгуси сонда)

даже вестника, который сообщил бы персам о таком страшном порожении. Царица приказала бросить отрезанную голову Кира в бурдюк, наполненным человеческим кровью, и таким словами осудила его жестокость:

« Насыться же теперь, — сказала она, — кровью, которой ты всегда жаждала и которой никогда не мог насытиться» ( Юстин ).

Рассказ Геродота еще подробнее. Из него мы узнаем, что Кир первоначально предлагал через специальных послов Томирис, чтобы она стала его женой. « Но Томирис поняла, — пишет Герадот, — что Кир сватается не к ней, а к царство массагетов, и отвергла предложение». Сына Томирис звали Спаргап (ис) (Эсиргап– Э.Т. тахмини), он не был убит, а попав в плен, сам покончил с собой. О битве между массагетами и ахаменидскими войсками рассказывается так: «… Сражение это было наиболее жестоким из всех, в каких когда либо участвовали варвары. Происходило оно, как я слышал, так: вначале оба войска обетревали друг друга из луков на значительном расстоянии, потом, когда стрелы были истощены, перешли врукопашную и бились копьями и мечами. Войска долго стояли друг против друга и не одна сторона не обращалась в бегство. Наконец массагеты победили. Большая часть персидского войска пала месте сражения, сам Кир был уьит» Геродот).

Страбон дополняет сообщения весьма существенной подробностью, что во время этой войны кочевые противники Кира ll( он называет их саками) дважды разгромили ахеменидские войска.

Вопрос о конкретном направления похода Кира llтрудно разрешим.

бекорга келтирмадим. Тарихни бузиб кўрсатувчи Масовга ўхшаш ўрта бузарларнинг олчоқ ниятларини фош этиш учун келтирдим. Сак, Скиф, Массагет, бир сўз билан айтганда Сакалар Туркнинг қадим, ёвқур, енгилмас авлодларидир. Улар эроний босқинчиларнинг 200 000 черигини ер тишлатади. Шохи – Кир ll нинг калласини узади ва қон тўлғазилган мешга тиқади. Нима учун? Қонсираб келган форс шохини қонга тўйдириш учун.

Фикримни энг содда йўл билан ҳаммага етиб бориши учун дейман:

– Форслар “ Сак “, деб итни айтишади. Менимча, бу энг авом касга ҳам тушунарли…

Шу ўринда ёзувчи Сафар Бекжоннинг кесатиғини яна ҳам жўяли деб биламан:

“Одам ота ҳам тожик бўлиб туғилган”…

Эврил Турон

ЙўлдошларимЮжел Танай ва

Ҳакан Жошкунарсланга

Авестода шундай битиклар бор:

Тўғри фикр,

Тўғри сўз,

Тўғри иш…

Мен шунга амал қилганим ҳолда Б. Ғофуров, Р. Масовлар сингари

Тарих бузар,

Эл бузар,

Юрт бузар

Касларнинг ёлғон, туҳматларини чопиш учун яна бир-икки далил келтираман. Юқорида Самарқандни

илк қурган бобом – Алп Эр Тўнга (форсчасига Афрасиёб) экани ҳақида айтгандим. Бунга ҳозиргача сақланиб қолган Алп Эр Тўнга харобалари – “ Афросиёб “ яққол мисолдир. Яна “Афросиёб “ музейи ҳам.

Буюк Турон ҳоқони Алп Эр Тўнгадан сўнг туман-туман асрлар кечди. Бу узундан-узун замон ичида Самарқанд бир неча марта бузилган, тузалган. Фикримнинг исботи учун Абу Тоҳирхўжанинг “ Самария “ китоби ( 1844-1848 ) cўз бошисидан ( сўз бошини Садриддин Айний ёзган ва у бу манбани “ Туҳфа Хоний “ асаридан олган ) ёрқин мисол келтираман:

“Ўрта Осиёнинг бир вақтлар кўпчилик мусулмон Осиёсининг маданият ва сиёсат маркази бўлиб ўтган ва чиндан «Самарқанди Фирдавсманд » сифатига арзийтурғон бир йўсинда безанган Самарқанд кейинги замонларда бузулиб қуруқ бир чўлга айланган эди.

Манғит амирларининг биринчиси бўлғон Раҳимхон Самарқанд музофатини қўлга киргузамен деб келганда (1752) йил бошларида Самарқанд шаҳрида бир жон эгаси йўқ эди. Ҳатто Хожабанди робати тўғони бузулғон ва Самарқанд сувдан маҳрум қолган эди.

Раҳимхон ушбу сафарида Роботни тузатиб, сув оқизган бўлса ҳам, одам йўқлигидан обод бўлмади ( “Туҳфа Хоний “ китоби ). Самарқанднинг ҳозирги ободонлиги ( 1195 ҳижрий ), яъни Шомуродбейнинг беклигидан бошланган бўлиб, 1215 (1809) йилда, яъни Шомурод ҳукуматининг охирги йилларида бир шаҳар йўсуниға киргизилди. Ушбу йилда Самарқанд шаҳрида 24 та гузар (маҳалла) бино қилиб, Ўратепа, Ҳовас, Зомин ва бошқа ёқлардан кўчирилиб келтирулғон оқ уйли этилғон кишиларни шу гузарларда ўрнаштирди”.

¹Оқ уйли – оқ чодирли. Оқ уйли Турк уруғи ҳам бор.

Яна бир далил:“ Бурхони қотеъ “ китобида

нақл қилинганким, Самар исмли бир киши бу ерда жойлашган ва ўз теварагига халқни тўплаган эди. Шунинг учун бу ер бошда “ Самаркент “ деб аталди. Араб қўшини бу ерни олгач, ўз тилларига ўзгартириб “Самарқанд“ дедилар.

Эврил Турон: Кишанланган Қалблар-22

недавнюю победу,ответила таким же коварством.

Она прининулась, будто не доверяет своим силам после постигшего её удара и, обратившись в бегство, заманила Кира в ущелье,предварительно устроив в горах засаду; там онауничтожила 200 000 персов вместе с самим царем. Это победа была еще тем замечательна, что не осталось

(Давоми: Боши олдинги сахифада) Трудно разрешим. Некоторые предполагают, что это, Сырдарья, Амударья или Узбой. Последнее, пожалуй, наиболее правдоподобно.

Разгром Кира массагетами в конце июля – начале августа 530 г.до Н.Э.

Первая точно установленная дата в истории народов Средней Азии».

Азиз ўқувчи, мен эссе ҳажмига оғирлик қилса ҳам, эрамиздан олдин юнон олимлари томонидан ёзилган бу такрорланмас битикларни

Page 10: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета10 № 191 / 08.11.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚУЛЛИГИИслом Каримовнинг сўнгги

“китоби”, унинг Ўзбекистон мустақиллигига қилган тўсқинликлари ҳақида

Karimov&Kerry“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”.

Ақл ва фаросат билан шуни айтиш мумкинки, бу ҳақиқатдан ҳам ҳақ гапдир. Бироқ мунофиқ одам бу сўзни айтса, фойдаси йўқ. Зотан, тилло балчиқда ҳам тиллолигини йўқотмас, аммо уни бир марта ювиб ташлаш керак бўлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг охирги китоби айнан ана шу ном билан аталди. Мазкур китоб аслида 2015 йилнинг 6 август куни чоп этилган ва тақдимотлари бўлиб ўтган эди.

Китоб ҳақида энди сўз юритаётганимиз сабаблари бир қанча.

Биринчидир, илгари Ислом Каримовнинг ҳамма китоблари Хайриддин Султонов қалами продукцияси ҳисобланар эди. Давлат мансаби эгаси бўлиб, бадиий асар ёзмаса-да, унинг Ислом Каримовга ёзиб берадиган “асарлари” услуби ва пишиқлиги билан алоҳида ажралиб турар эди.

Айни пайтда Ўзбекистон расмий доираларида Хайриддиннинг ишдан кетиши ҳақида гап болалаган. Унинг ўрнига шоир, “Туркистон” ёшлар газетасининг муҳаррири Салим Ашур тайинланиши ҳақидаги тахминлар илгари сурилмоқда. Хайриддин “ўтириб

қўйган”ми, буёғи номаълум – лекин Каримовнинг охирги китоби бу миш-мишларни тасдиқлаётгандек. Ақли соғлом киши китоб услуби нимани ҳал қилади дейиши мумкин, унутмангки, таҳлил чоғи ҳар бир элементар ҳодиса ҳам аҳамиятлидир.

Каримовнинг янги “китоби” унинг жорий йилда сайловлар натижасида эришган “ғалабаси” шарафига публикация қилинди. Унда Каримовнинг сайлов кампанияларида вилоятларга бориб гапирган ва тайёр ёзиб берилган нутқлари ҳамда ўша нутқлар орасида қистириб кетган “доҳиёна фикрлари” жамланган.

Тан олиш лозимки, китобнинг услуби янгича – Ўзбекистон ОАВлари таъкидлаганидек, Каримовнинг сўзлаш услубига жуда ҳам яқин. Китобда Каримовнинг гаплари худди афоризм каби берилган. Шуни алоҳида айтиш шартки, китобнинг энг катта ютуғи – Каримовнинг тор дунёқарашини очиб берганидир.

Китобёзарлар кашфиёт қиламиз деб ишни “халта қилишган” – Каримовнинг демократия, иқтисод, сиёсат, ҳаёт ҳақидаги ҳамма қарашлари бирёқлама эканлигини билдириб қўйганлар. Бунинг учун уларга ва, айниқса, китобнинг асосий муаллифи Салим Ашурга катта раҳмат!

Каримов бошқа “китоблари”дан фарқли ўлароқ бу китобда ўзини қаҳрамон сифатида кўрсатишга ҳаракат қилган. “Айтишича”, уни Қашқадарёга бошлиқ қилиб

юбориб, йўқ қилмоқчи бўлишган. У эса вилоятни ривожлантир-иб юборган.

Тўғри, ҳамманинг ёдида – КПСС буйруқларини бажаришда Каримов илғор эди.

Яна Ислом Каримов мустақиликка қарши чиққан одамлар ҳақида ҳам қатор қиссалар келтирган. Таъкидлашича, у ГКЧП ҳаракати бошланганда кескин қарши чиққан ва Москвадаги қонуний ҳукумат томонда бўлган ҳамда ГКЧПнинг бирор буйруқлари Ўзбекистонда амалга оширилмайди деб қатъий амр қилган.

Тўғри, Ислом Каримов ГКЧПга қарши чиққан, фақат давлат тўнтариши уринишлари амалга ошмагандан кейин! У Ҳиндистон қайтиб келиб, самолёт зинасида турибоқ ГКЧП бошлиқларига табрик телеграммасини юборгани тарих ҳужжатлари билан собитдир.

Ислом Каримов 1990 йил 20 июнь куни бир гуруҳ ватанпарвар депутатлар Ўзбекистон ССР Олий кенгашида Ўзбекистон мустақиллигини расман эълон қилганларида бу уринишни чиппакка чиқарган эди.

Одамларга биз СССР бўлмаса, яшолмаймиз деб хўп уқтирган эди.

Москвада ГКЧП жиноятларига қарши иш очилгач, унга бўйсунган одамлар ҳам қора курсига ўтқазилишидан хавфсираб мустақилликни эълон қилиб юборган эди Ислом Каримов. Ана шундай қилса, Москванинг жиноий жавобгарликка тортишидан қутулиб қолар эди.

Ислом Каримов истиқлол учун ҳаётини тиккани ва бу билан фахрланишини урғулаган. Ислом Каримов истиқлолга эмас, ўз ҳокимлигига умрини тиккан.

Ислом Каримов мамлакат ҳаётини белгилашда ҳар хил рақамларга эмас, инсонларнинг, айниқса, ёшларнинг юз-кўзларига қараш кераклигини уқтирган. Унинг айтишича, одамларнинг чеҳрасида ҳаётдан розилик акс этар экан.

Тўғри, шунинг учун мамлакат иқтисодиёти ҳақида халққа реал кўрсаткичлар ошкор қилинмайди, фақат таги бўш фоизлар эълон қилинади.

Тўғри, одамларнинг юзига қараб бахтсизлик ва қўрқув аломатларини кўриш мумкин.

Ислом Каримов ўзини одамлар ҳаётини ҳар томонлама биладиган

Page 11: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 11№ 191 / 08.11.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

шоҳ каби кўрсатишга тиришган.Тўқим эшакка урилади, аммо

сигирга тўқим урилса нима бўлади? Аҳмоқона иш бўлади. Каримовнинг зўраки “халқпарварлиги” ёпиштирилган холга, сигирга урилган тўқимга ўхшаб қолган.

Қизиқ, Каримов долларнинг Ўзбекистон қора бозорларидаги нархини билармикин?

Қизиқ, Каримов қишда газ ва чироқсиз қолаётган халқи ҳақида ўйлармикин?

Қизиқ, Каримов мамлакатда ҳукм сураётган қўрқув тўғрисида нималарни биларкин?

Каримов ҳаммасини яхши билади, лекин тузатишга кучи етмайди. Хоҳласа ҳам, имкони йўқ. Бугун у ўзи қурган истибдод қурбонига айланмоқда.

У зулмни бартараф қилишга ҳаракат қилса, ўзини тутиб турган тарафдорларини йўқ қилиш шарт, лекин шундай қилса, ўзининг аҳволи нима бўлади?

Каримов истаса, истамаса ўзи барпо қилган зулм тегирмонига тушиб кетиши аниқ.

Каримовнинг ўтган асрнинг 90-йилларда қўрқоқларча ҳаракат қилишлари, хорижликлар билан бўладиган учрашувларда ўзини мутеларча тутишидан унинг характерида чинакам эрк йўқлиги, у табиатан қул эканлигини фаҳмлар эдим.

Ўртада у фақат Россия, Хитой билан алоқада бўлди. Ғарб давлатлари уни умуман менсимади. Яқинда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёга келди. У худди ўз мулкини айланиб юрган дворяндек ёки бир графдек тутди ўзини. Каримов уни кутиб олиш учун аеропортга чиқди, шунда ва кейин расмий қабул чоғи ҳадеб Жон Керрига қараб эгилди. Ҳар эгилганда у худди рукуъ қилаётган одамга ўхшаб кўринди. Шунда мен ундаги қуллиқ ҳеч қачон кетмаслигини тушундим

Ислом Каримов, шунчаки, қул. У дунёнинг гегемон давлатларига қуллиқ қилиш орқали ўз мансабини

сақлаб қолишни ўйлайди, холос.Жон Керри эса бемалол

Марказий Осиё давлатларининг вазирлари билан учрашишда уларни менсимасдан муомала қилди. Дипломатия учун Самарқанд БМТнинг ватани деди, йўлига ҳурмат ва тавозеъ кўрсатгандек бўлди. Аслида у Марказий Осиё давлатларига АҚШ кенг миқёсли юриш – моддий-маънавий юриш – бошласа, қаршилик қиладиган куч бор-йўқлигини текширди. Ва у бундай куч жуда ҳам ожиз эканлиги ҳақидаги хулоса билан кетган бўлса, ажаб эмас.

Жон Керри билан бўлган учрашувда Каримовга савол беришга ҳаракат қилган журналист чиқариб юборилди ва бу ҳодиса шов-шув бўлиб кетди. Бу ҳам, бизнинг ўйлашимизча, АҚШнинг томошаси.

Чунки журналист ҳам АҚШлик, уни чиқариб юборганлар ҳам АҚШлик, Каримов эса миқ этмади. Миқ эта олмади. Бу АҚШнинг Каримовга берган огоҳлантиришидир – кўрдингми, сенинг уйингда истаганимизни қиламиз, керак бўлса, меҳмонларингни ҳайдаб чиқарамиз; сенинг ҳамма кирдикорларингни билиб турибмиз, агар истасам, шахсан ўзим журналист берган саволни сўрашим мумкин, сени бутун дунёга шарманда қилишим мумкин, мен сени мурувват қилиб, менинг амрларимни бажаради деб ушлаб турибман – деган иддао бор бу ҳаракатда.

Ўша пайт Каримов саволларга жавоб берамиз, журналистни чиқариб юборманг демади, дея олмас эди. Чунки унинг оғзи қон. Саволларга берадиган жавоби йўқ унинг.

Шу кунларда Нурсултон Назарбоев бутун Европада дипломатик учрашувлар ўтказиб юрибди. Лекин Каримовнинг Европага бормаганига ўн йиллар бўлиб кетди. Чунки унинг Европада обрўси йўқ.

Каримов эволюцияси революцияга алмашадиган вақт келиб бўлган. Қул шоҳлик қилган юртда ҳамма қулга айланади. Қулларга озодлик керак эмас. Лекин Худо кўнглига солса, қулларнинг исёни энг даҳшатли исён бўлажак. Агар бу қуллар бандага эмас, Аллоҳга қуллик қила бошласалар.

Вазиятни кузатамиз – Каримов золимлиги ўз поёнига етиб боряпти.

Абдуллоҳ Нусрат

Эркинликнинг сабабчиси ким экани

эслатилди2 ноябр куни Наманган вилоят

радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди, дея хабар берди водийлик блоггер Азизбек.

«Айрим хорижий Оммавий Ахборот Воситалари бугун ўзларининг моғор босган микрофон ва камераларини Наманганга туғрилади» деб сўз бошлаган радио журналисти, гапни узоқдан бошлаб, «юртимизда тинчлик ва барқарорлик хамда демократия ва эркинлик асосида қабул қилинаётган қонунлар фуқароларнинг фаровон яшаши учун замин бўлаётгани» хақида тўлиб тошиб гапирган.

«Бироқ, Ўзбекистонимизнинг ютуқларини кўра олмайдиган, ўзини Садриддин деб таништирган тубан кимса, ёт бузгунчи гоялар асосида ёши 85 ёшдаги фалончи фистончи отахонга телефон килиб, уйи ноконуний бузилаётгани ва унга компенсация пули берилмаётганлиги тўғрисида интервю олган».

«Шу боис биз Отахоннинг уйига шу мавзу юзасидан ташриф буюрдик» деб эшиттиришни давом эттирган журналист, Отахоннинг ўғилларига сўз беради.

«Засекреченний номердан кўнғироқ бўлди. Мен хам Отамнинг таниши бўлса керак деб югуриб олиб бориб берибман телефонни. Ўзи аслида отам телефонни қандай ушлашниям билмайди ва билмасдан исмини айтиб куйибдида» дейди овозида надомат оханги билан катта ўғил. «Отам фақат исмини айтди холос, кейин алоқа узилиб қолган, бошқа гап гапирганиям йўқ. Биз бу воқеадан жудаям қайғудамиз» деди йиғламсираб яна бир ўғил.

Ва нихоят, журналист микрофонни Отахонга тутди. Отахон хам гапни уруш даври қийинчиликларидан бошлади. «Уруш фахрийсиман. Қорнимиз оч, устимиз йўқ бир холатда катта бўлдик. Хаттоки шахсимни тасдиқловчи хужжатниям 20 ёшимда олганман. Мана қаранг, қанақа гўзал хаётда яшаяпмиз! Президентимизга рахмат! Юртимизда кечаётган ободончиликлар мениям илхомлантиради. Телефонда гаплашишни мен билмайман болам. Ким билан гаплашганимниям билмайман. Бу ишимдан қаттиқ пушаймонман» деб гапини тугатди отахон.

Эшиттиришни якунлар экан радиожурналист фуқароларга юртимиздаги бу қадар тўкинлик ва эркинликнинг сабабчиси ким эканлигини яна бир бора баланд овозда эслатди ва Озодликнинг хоин ва ватанфуруш журналистларига умуман интервью бермасликка чақирди.

Улуғбек АшурМанба: Eltuz.com

Page 12: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета12 № 191 / 08.11.2015

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Шундай деди-ю, ўнг қўли жимжилоғини столга қўйиб даст каллак билан чопиб ташлади.

Бу манзарани кўриб барчамиз донг қотиб қолгандик. На иҳлаганча дарича томон югурган Жоржга ёрдам кўрсатишни, на полда сакраб-сакраб ўйнаётган бармоқни кўтариб олишни билардик.

ҳайрон қолганим, Жорж бақир-чақир қилмади. Кимнингдир чойшабини олиб қонни тўхтатиш мақсадида билагини қисиб бойлаб, уёқдан-буёққа асабий бориб кела бошлади.

— Тез дўхтир чақирларинг! — бақирди биринчи бўлиб ўзига келган Женя. — Қон тўхтамаяпти! Тез бўл!

Кимдир камера эшигини муштлаб дўхтир чақиришларини талаб қилди. Яна кимдир Жоржга кўмак беришга шошилди…

Асосийси, ҳеч ким ҳеч кимни сотмади. ҳамма айбни Жоржнинг ўзига ағдариб, “Жонидан тўйибди чоғи” деб қўя қолдик.

10 декабрьМен турманинг яна бир ёзилмаган,

ҳеч кимга гапирилмайдиган, ошкор этилмайдиган ва бўйин товлаб бўлмайдиган қонунидан хабар топдим.

Ишдан қайтиб эндигина камерага киргандим. Бурчакка ўтиб юз-қўлимни чайиш илинжида кранга қўл чўздим. Шу пайт камера эшиги очилиб, назоратчи пайдо бўлди.

— Шарипов, мен билан юр! — буюрди у негадир мулойим оҳангда. — Сени тезкор гуруҳ бошлиғи майор Самойлов йўқлаяпти!

Бу фамилияни биринчи марта эшитиб туришим эди.

ғиқ этмай назоратчига эргашдим.У мени турма йўлаги бўйлаб анча

нарига олиб кетди.Яшил эшикка етганимизда

назоратчи тўхтади ва мени деворга орқа ўгиртириб ўзи эшикни очди.

— Ўртоқ майор, олиб келдим! — деди у ичкарига мўралаб. — Кираверсинми?

Рухсат теккач, боши билан “Кир” ишорасини қилди.

Кирдим.Хона кенг эди. Тўрга узун

стол қўйилган. Стол устидан уч хил рангдаги телефонлар жой олган. Юмшоқ чарм курсида ўрта бўйли, озғиндан келган, ингичка мўйлови ўзига ярашиб тушган, қирқ ёшлардаги эркак оёқларини чалиштирганча сигарет тутатарди.

Мени кўриб бир муддат тикилиб қолди. Эринмасдан бошимдан оёғимгача кузатди.

Сўнг секин ўрнидан қўзғалиб, бўш курсига ишора қилди.

— ғани, Шарипов, Ғтир!

Зулматдаги умр-20

Ўтирдим ва савол назари билан майорга боқдим.

— Хўш, янги жойга кўникиб қолдингми? — мулойимлик билан сўради майор.

Унинг кўз қарашлари, айёрона жилмайиб туришидан жаҳлдор эмаслигини билиб олса бўларди.

— Хайрият, турмада ҳам сал одамбашара бошлиқлар ҳам бўларкан. — Ўйладим жавоб беришга шошилмай. — Шу пайтгача кўрганларимнинг ҳаммаси ерга урса кўкка сачрайдиган эди. Уларга ҳатто сўз қайтариб бўлмасди. Еб қўйишга тайёр туришарди.

— Шунақа десаям бўлади. — дедим хотиржамлик билан ва шу ўринда сир бой бермай савол ташладим. — Тинчликми, начальник? Чақиртирган экансиз…

— ҳа, чақиртирдим. Чунки сен менга маъқулдай кўриндинг. ҳарқалай, тартибли аристонга ўхшайсан.

Қизиқ, булар ҳам жиноятчилар тилида гаплашишади-я!.. Нега? Бизнинг кўнглимизга йўл топиш мақсадида шундай усул қўллашадими? Дўқ-пўписа билан ҳам муомала қилаверишса бўлади-ку!.. Масалан, анави назоратчига ўхшаб!.. Билмадим… Билмадим…

— Балки шундайдир. — жавоб қилдим. — Менга гапнинг индаллосини айтсангиз девдим…

— Йўқ, шошилма, — деди майор. — сен қачон рухсат берсам, ўшанда кетасан. Шуни биласанми?

— Аҳмоқ эмасман.— Унда эшит. Турманинг ўз

қоидалари бўлади. Сени шуларнинг бириминан таништираман.

— Таништираверинг.— ҳар бир тартибли аристон

турмадаги қайсидир раҳбарга сирдош бўлади. Шуни билармидинг?

ҳайратим ошиб елка қисиш билан кифояландим.

— Кўрдингми, билмайсан. Сабаби равшан. Сен турмамизга эндигина келдинг… Майли, давом этаман. Сирдошлиги шундаки, унга махфий топшириқ берилади. Аристон шу топшириқни бажариши шарт. Эвазига… Эвазига унинг ҳам илтимослари қондирилади.

— Масалан, қандай илтимос? — сўрадим ҳушёр тортиб.

— ҳар қанақанги бўлиши мумкин.— Бир-икки кунга озодликка

чиқишни илтимос қилса-чи?— Ў, иштаҳа зўр-ку, Шарипов!

— кулиб юборди майор. — ҳали турмага жойлашиб улгурмай, озодликдан гап очганинг нимаси? Ундан кўра, аристонларга хос нарсаларни илтимос қилсанг-чи!.. Наша, ичкилик, аёллардан топиб беришни сўра! Буларнинг иложини топса бўлади.

— Тушунарли, — мен столнинг бир четига ташлаб қўйилган ялтироқ қутига кўзим тушиб бир-икки қимирлаб қўйдим. Бу ҳолатимни майор дарров пайқади ва жилмайганча қутини менга узатди.

— Ол, Шарипов, чек сигаретдан!Бундай узун, фильтри қоп-қора

сигаретни умримда биринчи кўриб туришим эди. Шоша-пиша бир донасини олиб тутатдим.

— Ана энди қулоқ сол. — давом этди майор. — Бугундан эътиборан сен менинг топшириқларимни бажарасан.

— Қанақа топшириқ?— Биласанми… Яқинда турма

навбатчилик қисми бошлиғи майор Маратов ўзини осиб қўйган. Лекин мен бундай деб ўйламайман. Унга кимлардир ёрдам берган. Шу воқеадан сўнг бир каллакесар аристонни бошқа турмага ўтказиш ҳақида буйруқ беришди. У машинада турмадан олиб чиқиб кетилди. Афсуски, аристон манзилига етиб бормаган… Ажабланарлиси, худди ўша аристон майорнинг ўлимидан бохабар эди. Хуллас, бўлаётган ишлар қандайдир мистикага ўхшайди… Сен менга албатта ёрдам беришинг керак. Камерангга киргандан кейин гап орасида шундан сўз очиб кўрасан. Эскитдан ўтирганлар нималарнидир билиши керак. Нимани аниқласанг, менга кириб айтасан. Ишон, ҳамма бўлиб ўтган гаплар орамизда қолади.

— Тушунарли, — дедим лабимни тишлаб. — дўмбирачилик қиларканман-да!.. Йўқ, сиз адашаяпсиз. Мен унақалардан эмасман. Бошқа безовта қилмасангиз ҳам бўлади.

(Давоми кейинги сахифада)

Page 13: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 13№ 191 / 08.11.2015

(Давоми келгуси сонда)

— Аҳмоқ, ўзингга яхши бўлади! — майор кутилмаган жавобимдан тутоқиб кетди. — Ана, агар менга ишонмасанг, сўра! Ўша Женянг ҳам қайсидир офицерга хизмат қилади. Акс ҳолда биз аристонлар устидан ҳукм ўтказишига йўл бериб қўймасдик.

— Бу унинг иши. Мен буткул бошқа одамман.

— Ўзинг биласан. Ақлинг бўлса, ўйлаб кўрарсан. Башарти, бир қарорга келсанг, албатта хабар бер! Бор энди!..

Камерага кириб ҳали нафас ростлашга улгурмасимдан Женя янги гап айтиб қолди.

— Арсен деган аристонни билармидинг? — сўради у.

— Арманими? ҳа, уни жуда яхши танийман.

— Ўшани бугун бизнинг турмага олиб келшибди.

— Наҳотки?.. Бу янгилик-ку!.. — дедим кулиб. — Бизнинг камерага жойлаштиришса, яхши бўларди.

— Нима, ораларинг бузилганмиди?

— Шунга яқинроқ.— У ҳолда ташкил қилса бўлади.

— Женя камерадошларга бир-бир қараб олиб кафтларини бир-бирига ишқалаганча эшик ёнига борди. — ҳозир назоратчига шипшитамиз, вассалом!..

— Шипшит! Бир башарасини кўрайлик арманининг!..

Женя эшик даричасини тақиллатди. Зум ўтмай назоратчининг хумдек боши кўринди.

— Нима дейсан? — Ўдағайлади у. — Тезроқ гапир, товуқ гўшти совиб қолаяпти!

— ҳозиргина янги аристон келибди деб эшитдик. — мулойим оҳангда гап бошлади Женя.

— Нима бўпти?— Ўшани бизнинг камерага

тўғриласанг! Қуруқ қўймаймиз. Бутун товуқ ҳадя қиламиз.

— Оббо каллакесар, ўғрилар-ей! — кулиб юборди назоратчи. — Бўпти, мен катталарга айтиб кўраман. Фақат товуқни тайёр қилиб қўйларинг!..

Дарича ёпилгач, Женя менга юзланди.

— Ана, ишинг битди, биродар! — деди у лабларини ялаб. — Энди тезроқ товуқни тайёрлаб қўй! Менга эса бир шиша ароқ қўясан.

— ҳозир-а?.. Ёнимда… пул йўқ-ку!..

— Мендаям йҒқ. Қарз бериб турардим-у, аммо жамғарманиям тугатиб бўлганмиз. Менга қара, шундай йигит, арзимаган товуқ билан ароқни ест қила олмайсанми? Суриштириб топасан-да!..

— Кел, энди, Мурод, — гапга

ҳа-я, нималар деяпман ўзим? Кимниям танирдим бу ерда? Куни кеча келган бўлсам. Аммо… Аристонларнинг, айниқса, Женянинг шаштини қайтаришга виждон ҳам йўл бермайди.

Нимадир қилиш керак. Қандай бўлмасин, имкон қидиришим зарур. Эй Худо, шунча пайтдан бери ҳар қандай муаммога ечим топа олган одам арзимаган юмушни эплай олмасам!..

Йўқ, паст кетишни истамайман. Ортимдан калака қилишларини, ҳурматимни йўқотишни хоҳламайман. ҳа, майорнинг шартига кўнаман. Бундан бошқа йўл йўқ. Фақат ваъдасида турса, менинг ҳам шартимни адо этса, манави мишиқилар қаршисида мулзам бўлишимга йўл қўймаса, рози бўламан.

— Ростдан кайф қилгиларинг келаяптими? — атайин қайта сўрадим камерадагилардан.

Улар бараварига қичқиришди.— Бўлмаса-чи!?. Тезлат, йигит,

тезлат!..Мен гарчи ўзга юртларда кезиб

улғайган бўлсам-да, барибир вужудимда Ўзбек қони уфуриб турганини яна бир бор ҳис этдим. ҳа, биз Ўзбеклар меҳмон кутишни, гарчи у душманимиз саналса ҳам барибир сийлашни хуш кўрамиз. Меҳмоннинг мамнун қиёфасини кўрсак, теримизга сиғмай кетамиз. Яратганга шукр қилиб, уйимиздан меҳмон аримаслигини сўраймиз.

Мен ҳам шу лаҳзаларда тўлқинланиб, ёнимдагиларни нима биландир сийлай ола билишимдан қувониб кетдим ва эшикка яқин бориб даричани тақиллата бошладим.

Зулматдаги умр-20

— Сенга нима керак? — оғзини тўлдириб ниманидир кавшай-кавшай сўради назоратчи.

— Мени майор ҳузурига олиб бор! — шивирладим унга.

— Нима?.. Нега?.. — назоратчи уёқ-буёққа қараб олди.

— Гапим бор. У мени кутаяпти.— Кутмаётган бўлса-чи?— Вей, товуқдан умидинг борми

ўзи? — Ўзимни худди жаҳли чиққан каби кўрсатиб афтимни бужмайтирдим.

— ҳ-ҳа, — деди лабларини ялаб назоратчи. — Қани товуқ? Олдин кўрсат!

— Қайтгандан кейин оласан товуқни. Тезроқ олиб бор!

— Бўпти, — назоратчи бироз норозиланган кўйи камера эшигини очди. — чиқ! Деворга орқа ўгир!

Майор Самойлов юмшоқ курсида телевизор томоша қилиш билан банд эди. Кириб келганимни кўриб шоша-пиша ўрнидан турди-да, телевизорни ўчирди.

— Хўш, Шарипов, ўйлаб кўрдингми дейман? — кулимсираб менга яқин келди майор.

— Ўйлаб кўрдим, — дедим қатъият билан. — ва бир қарорга келдим.

— Қани, эшитайлик-чи!— Мен розиман.— Мана бу бошқа гап. — майор

мени ўтиришга чорлади. — Қани, ўтирақол! Сигаретдан чек!

— Лекин бир шартим бор.— Айтавер! Фақат тезроқ бўл!

Шошиб турибман.— Менга бир шиша ароқ ва бутун

товуқ зарур бўлиб қолди.— Ие, қизиқ бўлди-ку! — жиддий

тортди майор. — ҳали менга бирор нафинг тегмай туриб дарров ҳақ сўрайсанми? Бу яхшима-ас, Шарипов!

— Унда хайр, начальник! — аламим келиб кетишга чоғландим.

— Тўхта, тўхта, ҳали мен рухсат берганим йўқ! Жойингга ўтир! Майли, айтганингни топтириб бераман! Фақат менга шарт қўйма! Илтимос десанг, бошқа гап! ҳар ҳолда сен аристонсан!

— Буни сизсиз ҳам яхши биламан.— Хўп, майли, хафа бўлма!..

Фақат билиб қўй, эртага кечгача биринчи маълумотларни сендан олишим шарт.

— Тушундим.— Унда сен камерангга боравер!

Сўраганингни ярим соат ичида назоратчи етказади.

— Саломат бўлинг, начальник!Мен кўнглим анча таскин топиб

ташқарига йўл олдим.Эндиги ишим Арсенни камерага

келтиртириш ва эски ҳисоб-китобларни бошлашдан иборат эди.

аралашди каравотида ёнбошлаганча қотган нон кавшаётган қария. — бир маза қилсак қилибмиз-да сен баҳона!.. Қара, пул қолмаганидан қотган нон еб ўтирибман!..

Бу гаплардан сўнг ўйланиб қолдим. Негаки, турмадагиларнинг феъл-атворини яхши биламан. Улар беҳуда гапиришмайди. Айниқса, зиёфат масаласида ҳазил аралаштирилмайди. Қолаверса, арманининг камерага жойлашиши мен учун айни муддао бҒўларди. Қолган-қутган аламларни олардим ва уни муддатим тугагунча таъзим қилиб яшашини кўриш бирдан-бир орзуим эди.

Нима қилсам экан? Наҳотки, камерадошларни хурсанд қила олмасам? Бир шиша ароқ топишга қурбим етмайдими? Бутун бошли турмадан илож топа олмайманми?

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

Page 14: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета14 № 191 / 08.11.2015

(Давоми кейинги сахифада)

ХАЗОРАСПНИНГ СЕНАТОР ҲОКИМИ “МОТ”НИ ҚАНДАЙ МОТ ҚИЛДИ? (якун)

“Мени милиция ходимлари урган эмас”

Бизни куч ишлатиш йўли билан Ҳозарасп туман ИИБ биносига келтиришгач, Елена Урлаева милиция ходимларидан пешонасидан жароҳат олиб, қонаётган 23 ёшли ҳамроҳимиз Зокирга “Тез ёрдам” машинаси чақиришларини талаб қилди.

Аммо ҳеч бир ходим алоҳида хонада қўриқлаб ўтиришган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Зокирга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида бош ҳам қотирган эмас.

Қачонки, милиция ходимларни бизнинг бачадонимиздан флешка қидириш мақсадида Туман бирлашган шифохонаси гинекологи Меҳринисо Шокировани ИИБ биносига, биз ўтирган хонага бошлаб келгач, каридорга чиққан Елена Михайловнанинг “Биз сизнинг хизматингизга муҳтож эмасмиз. Ана у хонадаги Зокирга – ёш йигитга тиббий ёрдам керак. Бизга ҳужум чоғида ИИБ ходимлари уни уриб, бошига жароҳат етказишган” деган баланд овоздаги хитоби эшитилди.

Ўзбекистонда гинекологлар кўп тармоқли мутахассис эканлигини энди эшитишим.

Урлаеванинг талабидан кейин гинеколог Меҳринисо Шокирова коридорда турган ҳолда боши лат еган Шокир билан савол-жавоб қилмоқда:

Милиция ходимлари урдими сени? – сўради бемордан.

Ҳа деганда аниқ жавоб ололмаган шифокор яна саволини такрорлади:

Милиция ходимлари урдими

сени?Йўқ, мени милиция ходимлари

урган эмас, — Шокирнинг ғудранган овози эшитилди, — Милисалар мени машинага туртиб ўтқизишаётганларида ўзим бошимни машина эшигига уриб олдим. Мени ҳеч ким урганмас.

Зокирдан ўзи истаган жавобни олган гинеколог ниҳоят ўз “диагноз”ини қўйди:

“Ана, боланинг ўзи айтаяпти! Уни ҳеч қандай милиция урмаган экан-ку! Ўзи бошини машинага уриб олган экан!”

Ҳатто боши лат еган эркакларниям кўрикдан ўтказишга малакаси етадиган гинеколог Меҳринисо Қурбонованинг ташҳизи шундай бўлди: “Милиция урмаган, ўзи бошини машинага уриб олиб жароҳатлаган”. Моҳир мед.эксперт!

Милиция қўл кўтармадими, йўқ! ИИБ ходимларига даъво қилмадими, йўқ! Жароҳати сабабини ўз зиммасига олдими, Олди! Демак, даъво қилмаган беморга тиббий кўмак керак эмас!

Шундай тўхтамга келган гинеколог келган жойига равона бўлди.

Тутқинликдан озод бўлгач, Зокирдан “Нега милиция ходимларининг зўравонлиги туфайли пешонангиз лат еганини яширдингиз? Нега “Жароҳатга ўзим сабабчиман” дедингиз?” деб сўрадим. “Менга ҳеч нарса керакмас. Озгина қон оқса ўлмайман. Отамнинг мошинини жарима майдонига олиб кетишди. Бир ярим миллион сўм жарима солишмоқчи. Муҳими менинг бошим эмас, отамни бир ярим миллион сўмлик жаримага тортишмаса бўлгани. Агар уларга ўчакишиб, урди десам, балога қолиб кетамиз. Сизлар кетгач, Ҳозараспда юраолмасдан қоламиз” жавоб қилди у менга куйиб-ёниб.

Ҳозарасп туман ИИБсидан озод бўлгач, 29 сентябрдан 30 сентябрга ўтар кечаси тунаб қолган хонадонимиз эшигини тонгача қоравуллаб чиққан махсус хизмат ходимлари уй эгаларини қўрқитиш билан қаноат қилишган эмас.

30 куни эрталаб бизни босимлар остида Тошкентга қатновчи таксига ўтиришга мажбур этишди. Бир аёл ва бир эркакдан иборат айғоқчиларини ҳам бизга ҳамроҳ қилишни эсларидан чиқаришган эмас. Биз таксидаги икки нафар махсус кузатувчилар ҳамроҳлигида пойтахтга қараб йўл олдик.

Малоҳат Эшонқулова,мустақил журналист

(Давоми: Боши олдинги сонда)

Мухлисларни лол қилган ашула

Абдулазиз Каримнинг янги асари, Муҳаммад Солиҳ шеърига

басталаган «Ғариб оғоч» ашуласи ҳақида

Абдулазиз Каримнинг янги “Ғариб оғоч” ашуласини тингларкан қандайдир кайфият мени ҳеч тарк этмади, на қўлим ишга борди, на ёзишга. Кун бўйи такрор ва такрор тингладим. Бугун сал ўзимга келдим

Айни пайтда эса фейсбукдаги гуруҳларда ашула қизғин гап сўзларни ҳам қўзғай бошлади. Бунинг бир сабаби ашуланинг Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанганида.

“Албатта ашуламнинг яхши чиқишига асосий сабаб матн бўлди.

Солиҳ ака масаллиғини бердилар, мен эса пишириб бердим ҳолос”, — дейди мен билан суҳбатда хонанда оддийгина қилиб.

Абдулазиз Карим қўшиқ чиқишидан ўн кун илгари бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирган ва унинг яқин мухлислари буни шодлик изҳорлари билан қаршилаганди.

Бугун эса улар ҳам қўшиқни эшитиб том маънода “лол” қолишди – шеър матни муаллифи ким эканлигини билишганларидан сўнг…

“Ўзбекистондагилар қўшиқни

эшитиб жииииим булиб ўтиришибди. Нечтаси бугуннинг ўзида мени дўстлар сафидан ўчириб юборибди”, — дея ёзади хонанда менга ёзган чатида.

Лекин ҳамма ҳам ашулани жимгина тинглаб ўтиришгани йўқ, айниқса илгари хонандага мухлис бўлмаганлар.

“Ажойиб! Бўлар экану. Абулазиз Каримга ижодий баркамоллик тилайман!”

“Бу шеър ҳудди Абдулазиз Карим ижро этишига бағишлаб ёзилгандай, ажойиб! Маза қилиб тинглаяпман!”

“Гап йўқ! Яхши композиция!!!”

Page 15: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета 15№ 191 / 08.11.2015

(Давоми: Боши олдинги сахифада)

“Xoфизлардан чиққан халқпарвар экансиз. Ижодингизга парвозлар тилайман”

Булар социал тармоқлардаги мақтовларнинг бир қисми.

Бироқ, ашулачига заҳрини сочишга тайёрлар ҳам анчагина экан.

Кимлардир хонанданинг бир вақтлар ўзбек мафияси ёнида бўлганию, энди мухолифат лидери атрофида пайдо бўлганини киноя остига олади, бошқаси эса қўшиқ қийматини пулга чақиб, “Бир тийинга қиммат” дейишдан нарига ўта олмайди.

Бошқа бировлар эса шунчаки Абдулазиздан мутлақо бошқача қўшиқ кутганини билдиради.

“Менга ёқмади. Бу мен севиб ўқийдиган шеър эди. Бир йил ичида шу қўшиқни бошқача қилиб тайёрлайман”, — дея ёзади яна бир фейсбукдош.

Хуллас ашула Муҳаммад Солиҳ ижодини, ҳаётини ва унинг сиёсатини чуқур билган, юзаки билган ва мутлақо билмаган одамларда турлича таассурот уйғотмоқда.

Масалан ўзим бу шеърни ашула жанрида тасаввур қилмаганман, уни оғир рок жанрига яқин оҳангда ижро этиш мумкин деб ўйлаганман, бошқа дўстларимиз эса сиёсий марш ёки бошқа оҳангларда тасаввур қилишган.

Шеър ўз ички оҳангларига эга, ҳар ким уни ўз ботиний оҳангида ўқийди, мени лол қолдирган нарса эса Абдулазиз ижросида янги оҳангнинг топилгани, унинг ҳеч ким кутмаган шаклда янграганидадир.

Бир замонлар Муҳаммад Солиҳ шеърларини ҳеч ким тушунмагани каби, буни тушуниш қийин, бироқ энди бу оҳангларни тинглаш мумкин…

Баъзан кўзда ёш билан… мен каби.

Қудрат БобожонМанба: Eltuz.com

Деҳқонларга ҳосилини даладан олиб кетиш тақиқланди

«Озодлик» радиосининг хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманларида шартнома асосида шоли етиштирган деҳқонларга ҳосилини даладан олиб кетиш тақиқланган. Маҳаллий ҳокимларнинг буйруғи билан шоли майдонларига кирадиган автомобиль йўлларида милиция постлари ташкил этилиб, юк машиналарини далага киритмаяпти. Шоликорларга кўра, улар билан шартнома тузган фермерларнинг давлатдан қарзи бўлганлиги учун етиштирилган ҳосил гаровда ушлаб турилибди.

Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманига Хоразм вилоятидан келиб шоликорлик қилаётган деҳқоннинг айтишича, унинг 40 гектар ердаги шолисининг ярми ўриб олиниб янчилган, бироқ у ҳосилни даладан олиб чиқиб кетолмаяпти:

“Битта мен эмас, барча шоликор туманлардаги вазият шунақа. Ҳосилни ўриб, янчиб олдик. Тўрт кундан буён ёмғир ёғяпти. Юк мошинамизни эса постлардаги мелисалар ўтказмаяпти”, дейди шоликор.

Деҳқон ҳукумат билан тузган шартномасини тўлиқ бажарган, яъни ҳар гектар ер ҳисобидан 10 центнердан шоли топширган. Бундан ташқари, фермер билан тузилган шартнома ҳам бажарилган. Фермер деҳқондан гектарига 5 центнердан шоли олган.

Деҳқоннинг айтишича, фермерларнинг давлатдан қарзи бўлганлиги учун ҳам уларнинг шолиси гаровда ушланиб турибди:

“Фермернинг ҳукуматдан қарзи бўлса, бизнинг меҳнат қилиб топган шолимизнинг бунга нима алоқаси бор? Биз шартномадаги шолини

бериб бўлдикку, ахир. Айтишларича, токи фермер қарзини бутунлай узмас экан, даладан шолини олиб чиқиб кетишга ҳаққимиз йўқ экан. Ҳокимият вакиллари биринчи декабргача ҳеч ким шолисини олиб кетолмайди, деяпти. Агар фермернинг ҳукуматдан қарзини узиш учун бизнинг шолимизни тортиб олишадиган бўлса, катта норозичилик бўлади”, деди деҳқон.

Яна бир хоразмлик ижарачи деҳқоннинг айтишича, одамлар шолисини пойлаб далада ётибди:

“Тўрт кундан буён ёмғир ёғяпти. Деҳқонлар шолисини тепасида ўтирибди. ГАИлар айтишяпти, ҳар бир КамАЗга бир миллион сўмдан берсаларинг, сопровождение қилиб шолингни олиб чиқиб берамиз, деяпти. Агар биз бунча пул берадиган бўлсак ҳеч қанча даромад ҳам қолмайди”, деди шоликор деҳқон.

Ўзини Қонликўл тумани ҳокимининг ёрдамчиси Саломат деб таништирган мулозим Озодлик билан суҳбатда ижарачи шоликорларнинг ҳосили даладан олиб кетилишига тақиқ қўйилганини тасдиқлади:

“Бизларга қарзи бор фермерларни хатлагин деган топшириқ бўлди. Шунга уларнинг ерида етиштирилган шоли ҳосилини олиб чиқиб кетиш ватқинча тақиқланган”, деди мулозим.

Ижарачи деҳқонлар шартномадаги шолини топширган бўлса, уларнинг фермерлар қарзига нима алоқаси бор, деган Озодлик саволига ҳоким ёрдамчиси жавоб бермаган. Айни шундай ҳолат Қорқалпоғистоннинг бошқа шоликор туманларида ҳам кузатиляпти.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Page 16: ЎЗБЕКИСТОНДА РЕПРЕССИЯЛАР, АҚШНИНГ … · 2 № 191 / 08.11.2015 интернет-газета (Давоми кейинги сахифада) ишониб,

Erkin YURT интернет-газета16 № 191 / 08.11.2015

“ERKIN YURT”интернет-газетаси

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати расмий нашри

www.uzxalqharakati.com/erkinyurt Муҳаррир: Нурбек Саломов

Автократиями ёки шариат?1997 йили мени ҳайратга солган

воқеа биринчи ракетка устасининг отаси ва мураббийи Штеффи Графнинг солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун 3 йил қамоққа жўнатилгани бўлди. Бу биринчилар ҳамиша даҳлсиз қоладиган ўзбек муҳитига мутлақо мос бўлмаган ҳолат эди. Бу қандай мумкин, деб ўйладим, ахир у Германия учун қанча шарафли ғалабаларни келтирган буюк теннисчининг отаси, уни бутун дунё бўйлаб шарафлашади.

Берлинда яшаб, мамлакатдаги демократик жараёларни кузатаркан, эндиликда мен немис суд тизими шундай тузилганки, ватан олдидаги ҳеч бир хизмат айбдорларнинг жазодан қутилмаслигига амин бўлдим.

2011 йили, немис жамоатчилиги фикри таъсирида Германия канцлери номзоди бўлган Мудофаа вазири, ёш ва ёрқин сиёсатчи Карл Гуттенберг вазифасидан четлатилди. У докторлик диссертациясини ёзишда плагиатлик қилганликда айбланганди, ҳатто Ангела Меркелнинг омма қаршисидаги ҳимояси ҳам унинг мансабида қолишига ёрдам бермади.

Орадан бир йил ўтиб, менинг ҳайрон кўзларим ўнгида, немис оммавий ахборот воситалари Германия президенти Кристиан Вульфни муҳтамал коррупцияга аралашганлик гумони билан истеъфога жўнатди.

Президент Вулф уй сотиб олиш учун, халол немис мулозимига хос банкдан кредит олиш ўрнига, тадбиркор дўстларидан пул олиб турган эди. Мен бу ҳикояларни эркин матбуот тамойиллари ҳаётда мавжуд эмас дейдиган баъзи ўзбек журналистлари хасратларига жавобан келтирдим.

Мисол учун, ўзбек журналисти Хуршид Даврон Ўзбекистон матбуоти «кар ва кўр бўлса», Ғарб матбуоти сотқин матбуотдир дея иддао қилди.

Эҳтимол, Хуршид Даврон, шунчаки эркин ғарб матуоти қандай ишлашини билмас, бироқ унинг бундай нуқтаи назари, ҳеч нарса қилмаслик позициясини оқлашга интилувчи ўзбек зиёлилари учун жуда қулайдир.

Суд ҳокимияти мустақиллиги, эркин матбуот – ҳақиқатан мавжуд ва у демократик тизимнинг таянчидир.

Бу айнан биз интилишимиз керак бўлган мақсаддир. Ўзбек интернет сегментида кўпинча демократия ҳақида гапириларкан, кўпинча унинг гомосексуализм ёки “аҳлоқсизлик”ка етакловчи унсур сифатида примитив талқин қилинишини кўриш мумкин.

Ҳаёт тажрибаси демократик мамлакатларнинг энг муваффақиятли ва бой эканини кўрсатмоқда. Немис чегаралари сари хоҳ яёв, ҳоҳ уловда бўлсин етиб олишга уринаётган юз минглаб қочқин мусулмонлар, бизга демократик моделнинг жозибадорлигини намойиш қилмоқда.

Яна бир, асосан, ўзбек интернет мухлисларининг диний қисмида кенг тарқалган фикр, Ўзбекистондаги ҳозирги тузумнинг демократик эканлигидан иборат. Бу ёмон, шунинг учун уни ўзгариш ва шариат қоидаларини белгилаш лозим.

Каримов қурган ҳозирги автократик бузуқ тузум, қасддан атай демократик деб кўрсатилаяптими, билмайман. Уни ёвуз ва мафиоз тузум деса тўғрироқ бўлар, билъакс зинҳор у демократик эмас.

Йиллар ўтаркан менда, Ўзбекистон фуқаролари учун рўшнолик кўрадиган кунлар келишига камроқ умид қолмоқда. Каримовдан кейин нима бўлади? Буни ҳеч ким билмайди. Эркинлик, Демократия, Тоқатлилик, Инсон ҳуқуқлари каби қадриятларни тушунувчи инсонлар Ўзбекистонда йўқдай туюлади.

У ҳолда бизни олдинда нималар кутмоқда? Автократиянинг давомими? Шариатми?

ОАВ эркинлиги ва ҳақиқий сиёсат бўлмаган мамлакатда туриб, бугунги кун сиёсий элитаси дунёқарашини англаш мумкин эмас. Мустақил ижтимоий тадқиқотлар ўтказилмаётган юртда одамларнинг реал тафаккури ва кайфиятини билиш мумкин эмас. Ўзбекистонликлар ўз келажаклари ҳақида аслида нималарни ўйлашмоқда? Замонавий ўзбек ёшлари зеҳнияти қай даражада?

Саволлар жуда кўп. Муаммолар янада кўпроқ. Бироқ уларни ечадиган бирор одам йўқ.

Умида НиёзоваБерлин, 5 ноябр 2015

Манба: Eltuz.com

Лола Каримова-Тиллаева: «Отамга

ворис бўлиш ниятим йўқ»

«Озодлик» радиосининг хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instragramдаги саҳифасида ҳокимият тепасига келиш нияти йўқлигини билдирди.

«Мен ҳаётимда ўз олдимга аниқ қилиб жуда ҳам кўп вазифаларни қўйганман, аммо уларнинг орасида ҳокимиятга эришиш мақсади йўқ. Мен ҳаётимни ўзгартириб, давлат бошқарув тизимларида ишлаб, давлат арбоби бўлиш ниятим йўқ», дейилади Каримова-Тиллаеванинг 30 октбярь кунги билдирувида.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси ва Тошкентдаги «Сен ёлғиз эмассан» жамғармасининг асосчиси бўлган Лола Каримова-Тиллаеванинг 25 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келаётган отаси Ислом Каримов ўрнини эгаллаши ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги ойларда интернет нашрларида мунозарага сабаб бўлган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими