kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

11
* г -^СЬА "с\\Уятсй УУГк ШШ к ' ] ■ | ул| ■ 11 1 1 1

Transcript of kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

Page 1: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

■ * г -^С ЬА"с\\Уятсй ■ УУГк ШШ к ' Н ■ ] ■ | ул | ■ 11И у Ш1 1 1

Page 2: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

БАШОРАТ ОМОНОВА

ЖОДУГАРНИНГ қизиҚисса ва ҳикоялар

ТОШКЕНТ“МА8ННШ-РКЕ88”

2017

Page 3: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

УЎК: 821.512.133-053.2 (082.2) КБК: 83.8 (5Ў)

О 16

Омонова, Б.Жодугарнинг қизи (Матн). Қиссалар ва ҳикоялар / Б.Омонова, - Т.: ‘‘МА8НН1Ж-РКЕ88”, 2017 -112 б.

18ВИ 978-9943-4686-5-4

С Б.Омонова, 2017.С “МА8НН1Ж-РКЕ88”, 2017.

2

Page 4: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

ЖОДУГ АРНИНГ қ и зи(эртак-мистик қисса)

Мени отам жуда ёмон кўрарди. Эсимни таниганимданоқ мен бу одамнинг совуқ ва ёқимсиз нигохдари остида сесканиб улғайдим.

Сиз уни ўгай деб ўйлаётгандирсиз. Асло ундай эмас. У менинг ҳақиқий отам.

Унинг мени нега ёмон кўришини ўзидан сўрагим келар, лекин бунга асло журъат қилолмасдим.

Шундай кунларнинг бирида туғрисини айтадиган бўлсам, ярим тунда отамнинг бир сирига ўзим ҳам хохламаган ҳолда гувоҳ бўлдим.

Ҳовлимиз ниҳоятда катта эди. Уйларимиз ҳам кўп, ички ва ташқи ҳовли қилиб қурилган жойларда кичик-кичик алоҳида хоналар кўп эди. Дарахтлар оралаб чўзилган бу хоналарда бир- биримизни ойлаб кўрмай яшашимиз ҳам мумкин эди. Кўчага чиқадиган учта дарвоза бизни ғам-ташвишсиз ва тўкин ўтаётган болалик кунларимизни ташқи қишлоқ билан чегаралаб турарди.

Ҳовлимиз адирликка туташ бўлиб, ёнгинамизда катта канал ўтар, қишин-ёзин бу каналда сув тўлиб оқарди. Демакки ёзда мириқиб чўмилиш, қишда музлаган канал устидан чана, коньки учиш, тешилган ёриқ жойлардан мазали балиқтутиш мумкин эди.

Канал ёкасидаги ҳовлимиз билан туташ еримизда. аждодларимиз, оиламиз катталарининг бизга тушунтиришларича бува-момоларимиз сиғинган иккита авлиё бува қабрлари бўлиб, йиллар оша сокин зиёратгоҳга айланган эди.

Биз ҳам уларга сиғинардик, чин дилдан эътиқод қилардик. Момоларимиз кўп нарсани билишади деб ўйлардик-да.

Ҳалиги сирга қайтадиган бўлсак, ўн ёшда эдим, ярим кечаси соат учларда уйқум қочиб ташқарига чиқдим. Ҳовли тўридан {ўнғир-ғўнғир овозлар эшитилди. Танидим, отамнинг асабий овози ҳам эшитилиб турарди, гап-сўзлар ичида.

Қўрқувни унутиб авлиё бувалар қабри томон юрдим. Тунда у ёқларга ўтмасликни не чоғ онам ва аммам тайинлашларига қарамасдан ўша томон интилдим.

з

Page 5: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

Ахир у ерда отам бор, мени қанчалар ёмон кўришидан қатьий назар у менинг отам ахир.

Секин яқинлашарканман, улар энди узоқдан аниқ-тиниқ кўринди.

Авлиё бувалар қабри ёнида иккита аёл ўтирар, улардан бири оқ, бири кулранг оқ кийимда эди. Отам мен бораётган томоига тескари қараб, улар билан нималарнидирустида тортишарди. Қотиб қолдим, бошқа қадам ташлашга журъатим етмади, улкан тут танаси ортида гуриб уларни кузата бошладим.

Улар ким? Отам нима учун бу аёллар билан ярим тунда айнан бу жойда, жавоб тополмай қаққайиб турарканман гап орасида “боламни қайтариб бер” деган сўзларни эшитдим.

Бу гапни анави аёллар айтдими ёки отамми англолмай қолдим. Энди овозлар пастлаша бошлади, ҳарчанд уринмай тушунарсиз эди. Бу ҳолда қанча турдим билмайман, бир маҳал отам келаётганини кўриб дарҳол шоша-пиша изимга қайгиб эшик олдидаги айвон устунига суянганча қолдим. Уйга киришга улгуролмадимда. Отам мени эндигина уйдан чиққан ва уларни кўрмаган деб ўйлаши учун ёлгондакам эснаб оғзимни қўлларим билан тўсганча икки қадам олдинга юрдим. Отам мени кўриб кўзлари чақчайиб кетди:

- Нима қилиб турибсан?- Ўзим шундай, уйқум келмади.- Ҳамма ёқ тинчми? - отам ўсмоқчилаб сўради, гўё уларни

кўрган-кўрмаганимни билиб олиш учун. Ҳар ҳолда мен шундай деб ўйладим ва дедим:

- Тинч, ҳамма ёқ жим-жит, яна билмасам ҳозиргина уйдан чиқдим.

Бу гапимдан отам бироз тинчланди ва ёлғон меҳрибонлик билан деди:

- Кун совуқ уйга кир, -дея башарамга қарамасдан ташқи ҳовлидаги хонаси томон ўтиб кетди. Ўкиниб кетдим, Ота дегани ҳам шундай бўладими.

Мен бу одам билан айрим байрамларни ҳисобламаганда бир дастурхон атрофида ўтириб овқатланганимизни эслолмайман. Дугоналарим оталари ҳақида тўлиб-тошиб мақтаниб

Page 6: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

гапиришади. Қандай кийимлар олиб берганию, томошаларга борганлари, сирдош эканликлари, бўйнига осилиб эркаланишларини айтишади. Мен эса булар нима эканлигини тасаввур ҳам қилолмайман. Отамни тошбағирлигини айтмаганда бизнинг оиламиз қишлоқ тугул, ундан нарироқларда ҳам энг бой хонадон ҳисобланарди. Ҳовлимизда алоҳида дарахтзорлар, узумзорларимиз бўлиб, вақти-вақти билан мавсумий ишларни битириб олиш учун хизматчилар ёллашарди. Отам бизни ҳеч қачон овқатдан қисмаган. Кун бўйи икки-уч хил овқат қилинар, онажоним фақат ошхонада куймаланарди. Қишга алоҳида озиқ- овқат гамланар, биз деярли гўштни сотиб олмасдик. Ҳар икки ҳафтада қўй, мол сўйиларди, ҳатто таниш-билиш,қариндошларимиз бундан баҳраманд эди. Шунинг учун отамни ёмон кўриш ношукурлик бўларди. Лекин фарзандлари ичида мени ёмон кўриб, ёқтирмаслигини у билдирмасликка ҳарчанд уринмасин юрагим сезиб турар ва ўйлайверардим. “Нима сабаб отам мени ёқтирмайди. Оилада саккиз фарзанд эдик, мен еттинчиси, мендан кейин укам бор эди. Тўрт қиз эдик. Учта опам бор, Қизларнинг кенжаси мен эдим. Уч опам кетма-кет бўлганлиги сабабли жуда аҳил, иноқ, дугоналардек бир-бири билан сирдош эдилар. Баьзан пичир-пичир сирли суҳбатлар қилишар, улардан анча ёш кичик бўлганим учун улар орасига қўшилмоқчи бўлсам, мени ҳайдаб юборишарди - ҳали кичкинасан, бор, йўқол, гапга қулоқ солма. Демак кўриб турибсизки, опаларим билан ҳам бегона эдик. Биргина онам баьзида қалбимда кечаётган туйғуларни сезгандек қучоқлаб қўярди, “Ўзимни ширин қизим мени, катта бўлса ҳали у жуда акдли бўлади”.

Бундан баттар ўпкам тўлиб хонамга кириб кетардим, шеър, мақола, ҳикоя ёзишга уринардим. Бу нарса мени жуда чалғитар, ёшлигимнинг зўр овунчоғи эди. Ўн икки ёшим мени ана шундай ўтарди. Отам жаҳон уруши қатнашчиси эди. Шу сабаб хаётнинг қадрини жуда яхши биларди чамаси, чунки ҳар йили икки марта дунёнинг ҳар хил курорт шаҳарларига бориб келишни канда қилмасди. У ўзининг бундан кейинги ҳотиржам, гўқ ва тинч яшаш тарзини йиллар мобайнида яхшигина йўлга қўя олган

5

Page 7: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

уддабурон ва тадбиркор ўта ақлли одам эди. Биринчи навбатда у ўзини ўйларди. Биз фарзандлари унинг наздида тўкис хаётини таьминловчи, аслида унга унчалик керак бўлмаган, бироқ унинг қадрини оилада ошириб турадиган бир воситалар қабилида қабул қиларди гўё. Унинг қиёфасидан “Аслида сенларнингбари-баринг керакмасдинглар, бироқ бу хаёт, турмуш, бўлмасанглар ҳам бўлмайдида,” - деган муғомбирона, истеҳзо барқ уриб турарди. Буни балки ака-опаларим пайқамасди, ўз ташвишлари, орзулари билан банд сабаб. Бироқ мен буни яққол уқиб турардим.

Аслини олганда биз чинакамига қобилиятли ва ақлли, билимли фарзандлар бўлдик. Хаммамиз, турли соҳаларда олий маьлумот олдик. Кичкиналигимизданоқ тенгқурларимиздан ажралиб туришга, билимимизни намоён этишга харакат қилардик, ҳар хил мусобақаларда, кўрик-танловларда қатнашардик, акам шахмат бўйича талай дипломлар олган бўлса, мен адабиётда тенгдошларимдан илгарилаб кетган эдим.

Немис тилига негадир меҳрим баланд эди. Бу тилни деярли мустақил ўрганиб борардим.

Биз ўз ҳақимизда ота-онамизга фақат мақтов ва ташаккурномалар олиб берардик. Бундан гўё ўзимиз ҳам куч олардик. Биз шундай эдикки, ота-онамиз дунёга келтиришганидан пушаймон бўлишмасин, аксинча хурсанд бўлишсин, дея ҳар биримиз ўз соҳаларимизда илгарилашга ҳаракат қилардик. Файласуфлардан бири чинакамига тўғри айтган экан, инсон умрини саёҳатлар ўн йил, хотиржам турмуш ва қобилиятли фарзандлар ўн йил узайтираркан.

Ха, биз уларни узоқ умр кўришига ҳиссамизни қўша олдик. Ҳар биримиз бу хонадон нечоғлик худди қаср бўлмасин ўн егти ёшга етгач бу жойни тез тарк этиб мустақил бўлишга интилдик. Мен институтга кирдим. Бир йигит билан танишиб турмушга чиқдим ва болалик уйимни тарк этдим. Бахт топиб, ишлаб, ҳаммага намунали, чиройли оила яратишга бўлган умидларим бироз вақгдан сўнг чил-чил синди.

Мен турмушга чиққан одам ўтакетган дангаса, ароқхўр ва ялқов одам экан. Ун йил уринишларим бекор кетди ва унинг ғариб ва қашшоқ уйини ўзига қолдириб янги хаёт сари кетдим.

б

Page 8: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

Яқинларимдан кўрмаган меҳр ва қадрни ўзга одамлардан кўриб кўксим осмон бўларди. Яхши одамлар кўмагида ўзимга ёққан иш топдим, уй қурдим. Оллоҳ менга чинакам ажойиб дўстларни дуч қилди. Улар саноқли бўлсада менга катта таянч эди. Улардан кўрган яхшиликларим эвазига жамиятга ва инсонларга фойда келтирадиган ишларга вақтимни сарфлашга аҳд қилгандим ва шу йўлда секин-аста роҳат ва хотиржамлик топаётгандек эдим.

Болалигимни, эсласам отамнинг бир гапи юрагимни эзиб юборади. Бир куни эшитиб қолгандим. У онамга тайинларди

- Динага (Динара исмимни қисқартириб айтардилар) қараб юр, бирон бир ёқимсиз қилиқларини кўрсанг дарров менга айт, - отам атрофга сирлигина қараб олди, - бошқа болаларга айт, у билан кўп гаплашмасин, хонасигаям кирмасин, тушундингми?

Бу қайсидир маьнода қатьий кўрсатма эди.Буниси энди ортиқча. Ўшанда чамаси саккиз-тўққиз ёшлар

эдим. Югуриб ташқарига чиқдим ва хилватгина авлиё бувалар қабрлари ёнида қолиб кечгача роса йиғладим. Отамдан буткул кўнглим қолди. Мени алоҳида хонага жойлаштиришларига сабаб аьло ўқишим ва суратлар чизишимга бир шароит деб ўйласам, бошқа гап бор эканда. Опаларим бир хонада ухлашади, мен эса эсимни таниганимдан буён алоҳида хонада ёлғиз ухлардим.

“Нега энди мен ёмон қилиқлар қилар эканман, нега мен билан оиламдагилар кўп гаплашмасликлари керак”.

- Ҳали кўрасан, - сенсирадим азбаройи ғазабга тўлганимдан ўзимга-ўзим отамга мурожат қилар эканман, - сендан ўч оламан, кайфиятингни шундай бузадиган ишлар қиламанки, эсингдан чиқмайдиган бўлади.

Яна ёдимга зушди.

- Айтганча Дина сенга у бу тушлари ҳақида гапиргани йўқми, - отам соддагина онамга синчков тикилди.

- Нега унга ёпишиб олдингиз,- онам ҳам балки энди илк бора отамнинг бу гапларидан ажабланиб қолди,- у бизнинг энг яхши ва одобли қизимизку. Сизга нима бўляпти ўзи ?

- Саволимга жавоб бер, тушлари ҳақида гапирмадими?

7

Page 9: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

- Айтганди, бу сизга шунчалар қизиқми?!, - онам ҳам энди ҳайрондек эди.

- Ҳа, ҳа, - отам жонланиб қолди, - айтчи, гапир...

Бу менинг отамга хос бўлмаган ажабтовур суриштирувлари эди. Четдан пойлаб мен худди шундай хулосага келаётгандим.

- Бир сафар айтувди, уни бир тўда аёлларчакалакзор,ўрмонзорда олиб юришганмиш. Улар гоҳ рақс тушишар, гоҳ алламбало дуолар ўқиб чинқиришармиш. Бири ”кулоғингга карнай чаламан” деб сариқ асбоб кўтариб юрганмиш, ярим яланғоч одамлар ёввойи ҳайвонларни овлаб келишар кейин гулхан атрофида сакраб ўйнармиш. Жуда қўркдим, шунда бир кекса кампир қўлимдан ушлаб улардан олис олиб кетди, деганди. Буни ҳеч кимга айтма дедим, тиланчиларга садақа бердим, кейинчалик мушкулкушод қилсамми деб турибман, - деди онам ҳам сал хавотирланиб .

- Шунақа дегин, - ўйланиб қолди отам, - эҳтиётроқ бўлиб уни кузатиб юр.

Отамдан ўч олиш истаги ўйлаб курсам ўзимга кони зарар экан. Бу ўйлардан воз кечдим. Уни умуман кўрмасликка ҳаракат килганим яхшироқ деб ўйладим. Радиодан ога-она ҳақидаги қўшиқларни тингламасликка, газета журналлардаги шу мавзудаги шеър-мақолаларни ўқимасликка ҳаракат қилардим. Бу сўзларни ҳеч ишлатгим келмасди.

Шунга ҳам йиллар ўтиб кетибди.Олис шаҳарда янги турмушни йўлга кўймоқчи бўлдим,

бироқ бу борадаги уринишларим зое кетарди.Ёлғизлик мени беҳад севиб қолганди. Баъзан инсон, ҳаёт

ҳақида ўйлаб ўйимга етолмасдим. Шундай тушкун ва умидсиз кунларнинг бирида Москвадаги менинг энг яқин дугонам телефон қилиб уйига таклиф қилди. Юрагим алланечук ҳислардан ёришиб кетди. У жуда таниқли журналист ва гелебошловчи эди.

- Москва юрагимдаги барча ташвиш-дардларимни унуттирди. Дугонам, унинг ота-онаси билан суҳбатларимиз,

8

Page 10: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

турли қизиқарли учрашувлар ва Арбатдаги сайрлар қалбимни қувончга тўлдирди.

Кунлардан бир кун дугонамнинг отаси, кекса истеъфодаги полковник бизга таклиф қилди.

- Қизлар нима дейсизлар, Мьюнхенга, бувимизнинг қишлоғига бориб келсак. Дугонамнинг бувиси Германияда тугилган экан. Унинг Гармиш-Партенкирхендаги қабрини йўқлаб туриш оилалари учун мухим аньанага айланган экан. Немис тилини яхши билишим йулда уларга анча енгиллик бўлишини айтишди.

- Шунда саёхат харитасини туздик ва Петербург, сўнг Рига орқали Германияга етиб олдик. Йўл-йўлакай Вадим амаки немис қишлоқларининг бурунги ва уруш даври қиёфалари ҳақида сўзлаб борарди.

Биз Фюссен яқинидаги Грайнау қишлоғига қараб юрдик. Қишлоқ улкан шаҳардан буткул фарқ қиларди. Рўпарамизда эса пурвиқор Аьлп тоғлари кўзга ташланарди.

Грайнау қишлоғи бир томони ўрмонга бир томони улкан Айбсе кўлига туташ эди. Одамларнинг айтишларича кўлнинг ўртасида улкан ботқоқлик бўлиб, сирли шарпалар айланиб юрармиш, ҳеч ким у ёқларга бормас экан,албатта яқинлашиши билан зарар топармиш. Қишлок вакилининг бунга балиқ овловчилар, дарахт кесувчилар ва гиёҳ излаб юрганлар, саёҳат ишқибозларининг ҳаётига оид ўнлаб мисоллар келтириш билан,ўз сўзини исботлашга уринарди.

- Ишонмасанглар, - деди у, - Эдгарни чақираман, - у ўз кўзи билан ботқоқликда жин-алвастиларнинг рақсга тушаётганларини кўрган.

- Бечора, - дедим мен, - унга зарар егмабдими?- Шуниси қизикда, - деди, чол менинг қизиқаётганимдан

завқланиб,чамаси у анчадан буён менга ўхшаш суҳбатдошларни кўрмаган шекилли, гапларини мароқ билан тинглаётганимдан жуда хурсанд эди.

- Эдгар у ерга бир қизни излаб борган, у ҳар гал кўздан ғойиб бўлар экан ботқоқ яқинида, бола, у ўшанда бола бўлган,

9

Page 11: kitobsevar.uz€¦ · *++ ,- ).--/( ) 0 -123 -)3345)46-6)7)4 8& ' ! ( 89 ,- ).--/( : ';

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/4277 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/4277 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версиюможно найти на сайте https://kitobxon.com/ru/asar/4277